Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Янги автомобил ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилади

Янги автомобиль  ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 ноябрдаги «2013-2015 йилларда Хоразм вилоятининг саноат салохиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги 1856-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2013 йил 21 февралдаги «Хоразм вилоятида «Дамас» русумли енгил автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 51-сон   қарорига мувофиқ Хоразм вилояти Питнак шаҳридаги “GM O’zbekiston”  ЁАЖ Хоразм вилояти филиалида «Дамас» русумидаги енгил автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил қилишишлари икки босқичда амалга оширилди.
Қурилиш-монтаж ишлари лойиҳалаш ишлари билан бир вақтда бажарилди. 
Қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда лойиҳанинг биринчи босқичи (2014 йил март ойигача) белгиланган муддатда амалга оширилди. Жумладан, йиғув цехига мўлжаланган бино, муҳандислик коммуникациялари, маъмурий бино, контейнерлар майдони, эҳтиёт қисмлар омбори ва марказий юклаш майдони таъмирланиб, қурилиш-монтаж ишлари тугатилди.
2014 йил 6 январь куни «GM» талаблари бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг сифати ва жараёни (PPV) тасдиқланди.
2014 йилнинг 10 февраль куни «Дамас» енгил автомобилини оммавий йиғув ишлари бошланди. Шунингдек, 2014 йилнинг 7 март куни «Шевролет Орландо» русумли автомобилларни йиғув (SKD) ишлари бошланди.
2014 йил 11 февралда “Дамас” русумли (UZ.SMT.01227.1579429) ва “Орландо” русумли (UZ.SMT.01227.1617709) ишлаб чиқарилаётган автомобилларга мувофиқлик сертификатлари берилди.  
    Заводга ишга қабул қилиш маҳаллий аҳолидан танлов асосида амалга оширилиб, биринчи босқичда 643 нафар одам ишга олинди. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган лойиҳани амалга ошириш графигига мувофиқ, бўёқлаш ва пайвандлаш цехларини фойдаланишга топшириш муддати 2014 йилнинг ноябр ойига белгиланган эди, бироқ Компания томонидан мазкур ишлар муддатидан олдин, яъни 2014 йилнинг сентябр ойида якунланди.
    Лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида 
2014 йилнинг август ойида соатига 8 та кузов бўяш қувватига эга бўлган янги бўёқлаш цехи, шунингдек пайвандлаш цехида қурилиш ишлари тугатилди. Шундан сўнг, мазкур цехларга технологик жиҳозлар ўрнатилиб, ушбу жиҳозларнинг синов ишлари муваффақиятли амалга оширилди ва «GM» Компаниясидан «Дамас» русумли автомобилларини оммавий ишлаб чиқаришга (SORP) рухсат олинди.
    Ҳозирги кунда филиалда ишлаётган 1542 нафар ишчи ходимлардан 655 нафари Асака шаҳридаги автомобиль ишлаб чиқариш заводида, 37 нафари эса Тошкент шаҳрида малака ошириб келишди.
Ишчи ходимлар нафақат Республикамизда, балки чет элларда ҳам малака ошириш йўлга қўйилган. Жумладан, жорий йилнинг август ойида 8 нафар бўёқлаш цехи ишчи ходимлари Индонезия Республикасида ўз малакасини ошириб келишди. Келгусида ишчи ходимларни малакасини ошириш ва тажриба алмашиш мақсадида Жанубий Корея Республикаси ва бошқа давлатларга юбориш ҳам кўзда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 июн кунги 142-сон қарори билан Хазорасп тумани агросаноат касб-ҳунар коллежи Питнак транспорт касб хунар коллежига айлантирилганлиги келгусида заводга малакали етук ёш кадрлар тайёрлаб беришига туртки бўлди.
    Бугунги кунда, заводда пресслаш цехининг мавжуд эмаслиги туфайли пайвандлаш цехига пресс деталлар Асакадаги заводдан олиб келинмоқда.   
    Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати биринчи босқичда йилига 20 минг, иккинчи босқичда эса
40 минг  автомобилни ташкил қилади. 
    Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур завод фаолияти йўлга қўйилиши билан бир вақтда заводга бутловчи қисмларни етказиб берувчи бешта қўшма корхоналар (УзТонгХонг, УзДонгЯнг, УзКорам, УзДонгВон, УзСемюнг)нинг филиаллари ташкил этилди. Улар хам ўзнавбатида, мазкур ҳудудда фуқароларни иш билан таъминлаб, ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар.
Ҳозирги кунда кунига 125-130 дона “Дамас” русумли автомобиллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди, яъни заводда соатига 6 дона “Дамас” русумли енгил автомобиль ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
2015 йилнинг биринчи чорагида Жанубий Корея Республикасининг “GM Korea” компанияси билан хамкорликда “ЛАБО” русумли янги автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
2015 йилнинг охирига қадар “ЛАБО” автомобилларидан 1250 дона ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бугунги кунда ушбу лойиха бўйича “GM Korea” компаниясида ишлаб чиқарилган пайвандлаш цехининг янги технологик жихозларини ишлаб чиқарувчини заводида ишлатиб синаб кўриш (MAKER TRYOUT) ишлари олиб борилмоқда.
2015 йилда 697,1 млрд. сўмлик 26482 дона “Дамас” ва 3500 дона “Шевролет Орландо” енгил автомобиллари ишлаб чиқарилади.




Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив