Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди
“Давлат дастурларининг самарали бажарилишида фуқаролик жамияти институтлари кўмакчи”
мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 1-танловини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараккиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ ижросининг жойларда амалга оширилиши юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
- «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросининг жойларда амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
- Ижтимоий муаммоларни ҳал этишда давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларни кенг жалб этиш борасидаги ижтимоий шерикликни қўллаб- қувватлашга кўмаклашиш;
- Маҳаллий давлат органларининг “Инсон қадри учун” шиори остидаги лойиҳаларини амалга оширишларида ННТлар билан ҳамкорлик қилиш кўламини оширишга кўмаклашиш;
- Маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини яхшилашда ижтимой шерикликчиликни ривожлантириш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/jamoatfondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2022 йил 27 апрелдан 27 майигача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
Маълумот учун тел: 62 223 00 39