DataLife Engine / Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар

Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши томонидан кенгаш фаолиятини мувофиқлаштириш, доимий вазифаларни белгилаб бориш, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиб бориш юзасидан иш режалар тасдиқлаш, ишчи гуруҳлар тузиш, хисоботларни эшитиш юзасидан доимий тарзда йиғилишлар ўтказилиб келинмоқда. Шунингдек, белгиланган иш режа асосида давлат дастурларнинг жойларда бажариши, унда маҳаллий давлат бошқарув органларининг роли ва улар томонидан зарур чора тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини жамоатчилик мониторинги, жамоатчлик эшитуви, жамоатчилик муҳокамаси шаклида ўрганишлар олиб бориш юзасидан доимий тартибда ишлар амалга оширилиб келинмоқа. 

"2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги 2023-йил 28 февралдаги РФ-27-сон Фармониниг 8-в бандида белгиланган вазифалар ижроси билан танишиш мақсадида: 

2024йил давомида Боғот Қўшкўпир, Хазорасп, Хонқа Урган шаҳари, Янгирариқ туманларидаги умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш даражаси ўрганилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан таҳлилий маълумотлар туманлар ҳокимликлари ҳамда халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар кенгашларига тақдим қилинди. 

Вилоят ҳокимлиги ҳузуриидаги жамоатчилик кенгаши томонидан ўтган 2024йил мобайнида жойларда Давлат дастурлари ижро этилишини ўрганиш бўйича, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектларнинг қурилиши ва фойдаланишга топширилишида зилзилабардошлик ва бошқа техник хавфсизлик талабларига риоя қилиниши юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги “Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ПҚ-5155-сонли карорига ҳамда Хоразм вилояти хокимининг 2021 йил 14 октябрдаги 123-12-0-Қ/21-сонли қарорига асосан Хонқа тумани Дўстлик махалласида мебел маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этиш бўйича  амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 61-мақсад 94-банди (аҳолининг ичимлик суви таъминоти даржасини ошириш) ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан,  2024 йил 13 мартдаги 116-12-0-Q-24-сонли қарори мувофиқ  тасдиқланганган “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” худудий дастурнинг 46-мақсад 5-бандида белгиланган вазифаларнинг (Ташаббусли буджетлаштириш жараёнларини янада такомиллаштириш) жойлардаги ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан, стратегиянинг 14 ва 21 мақсадлари доирасида 2023/2024-йилларга мўлжалланган давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг (Оилавий поликникаларнинг ташкил ва ракамлаштириш) жойлардаги ижроси юзасидан,  вилоят хокимининг 2024 йил 13 мартдаги 116-12-0-Q-24-сонли қарори мувофиқ тасдиқланганган “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” худудий дастурнинг 46-мақсад 5-бандида белгиланган вазифаларнинг (Ташаббусли буджетлаштириш жараёнларини янада такомиллаштириш) жойлардаги ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан, 2023/2024-йилларга мўлжалланган давлат дастурларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида белгиланган вазифаларнинг (Микромарказлар ташкил этиш) жойлардаги ижроси юзасидан жамоатчилик мониторинги тартибида ўрганилди.

Жамаотчилик эшитувлари ва муҳокамалари 

Хоразм вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи М.Худойберганов тамонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва тирбандликларни бартараш этиш учун килинган ишлар юзасидан , Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими  бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Яқубова тамонидан мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2023 йилнинг  ўн ойи давомида  амалга оширилган ишлар юзасидан, Хоразм вилояти автомабил йўллари бош бошқармаси бошлиғи Д.Ниёзматов тамонидан автомобил йўллари бош бошқармасининг соҳада амалаг оширилган ишлар юзасидан, Боғот тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати , ижтимоий ривожлантириш ва маьнавий-маьрифий ишлар бўйича ўринбосари   У.Боғибеков Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сонли Фармонининг 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Ўзбекистон-2030’’ стратегиясининг “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш” йўналишинг белгиланган бандлар юзасидан юзасидан, Хива шаҳар ҳокими ўринбосари,оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи М.Ювбасарўванинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сонли Фармонининг 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган   “Ўзбекистон-2030’’ стратегиясининг “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш” йўналишинг 25 мақсаднинг 36-40-41 бандлар юзасидан хисоботлари эшитилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21-апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5088-сонли қарори ижроси  Боғот туманида жамоатчилик эшитувлари ўтказилди. 

Урганч шаҳрида Урганч давлат университетида ҳамда Янгариқ туманида туман таълим соҳаси вакиллари иштирокида "Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди. Унда Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 5 та устувор йўналишлари, 2024 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар, лойиҳанинг мақсад ва вазифалари ва уни амалга оширишга доир устувор вазифалар бўйича тушунчалар берилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида  жамоатчилик кенгаши ташаббуси давлат ва нодавлат ташиклотлар кўмагида бир қатор хайрли ишлар ҳам амалга оширилди. Жумладан,  Хива тумани Гулшан маҳалласида жойлашган Хива туман тиббиёт бирлашмасида 5000 литр ҳажмга эга бўлган тозаланган ичимлик суви иншооти ўрнатилди. Иншоотнинг ўрнатилиши мобайнида шифохона ишчи ҳодимлари ва ташриф буюрган беморлар учун тозаланган ичимлик сувидан ичиш имконияти яратилди. Жумладан шифохонадаги 780 нафар ишчи ҳодимлар, кундалик ташриф буюрувчи 200 нафар аҳоли ва шу билан бирга тиббиёт муассасасида даволанаётган 512 нафар беморлар учун тозаланган ичимлик сувидан фойдаланиш имконияти яратилди.

Шовот тумани К.Отаниёзов кўчасида жойлашган Шовот туман тиббиёт бирлашмасида 4350 литр ҳажмга эга тозалнган ичимлик суви иншооти ўрнатилди. Бунинг натижасида Шовот туман тиббиёт бирлашмасида иш фаолиятини олиб бораётган 1814 нафар ишчи ҳодимлар, ҳар кунлик ташриф буюрувчи 150 нафар туман аҳолси, 333 нафар шифохонада ётиб даволанувчи беморлар ва шу билан бирга ушбу ҳудудга ёндош бўлган 2 мингдан нафардан ортиқ бўлган Дўстлик маҳалласи аҳолиси учун тозаланган ичимлик суви ичиш имконияти яратилди.

Янгибозор тумани Бўстон махалласида  яшовчи 2100 нафар фукароларга тозаланган ичимлик суви билан таминланди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Ўзекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3837-сонли қарорига асосан ҳар бир давлат ташкилотлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолияти янада самарали йўлга қўйилса, кўриб турганимиздек фаолиятимиз учун муҳим бўлган натижаларга эришишимиз, юзасига келаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, ечимини топишимиз ҳамда давлат органининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун давлат органини фуқаролар билан боғлаб турадиган «кўприк» ролини бажаришини таъминлашга эришишимиз мумкин бўлади.



                                                                                     С.Абдикаримова, 

                                                                            Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги

                                                                             жамоатчилик Кенгаши раиси          

               

3-01-2025, 11:38
Вернуться назад