Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди
2023 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
№ | ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни талаб қилувчи давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари, давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари | Давлат буюртмачиси | Ажратиладиган маблағ |
Устувор йўналиш: Оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятининг ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва таъминлаш, шунингдек инвестициялар жалб етиш ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш; Мақсад: Ижтмоий шериклик бўйича жамоат комиссияси, маҳаллий давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари шунингдек, вилоятда самарали фаолият юритаётган субсидияр ташкилотлар фаолиятларини кенг тарғиб қилиш. Вазифалар ва шартлари: “#Хоразмда фуқаролик жамияти” хештеги остида ўзбек, рус ва инглиз тилларида сифатли фото, видео контентлар ишлаб чиқиш ҳамда йил давомида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва мессенджерларда жойлаштириб бориш учун медиа марказ ташкил қилиш. Бунда вилоятдаги 30 та субсидиар нодавлат нотижорат ташкилотлар, 15 та давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмаларини бажарувчи фуқаролик жамияти институтлари ҳамда 15 та маҳаллий давлат бошқарув органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари лойиҳаларини жалб қилиш. Кутилаётган натижа: Демократик жараёнларни чуқурлаштириш ҳамда эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислохаталар ва уларни самараси бўйича кенг жамоатчиликни хабардор қилиниши, маҳаллий давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳамда улар томонидан ўтказилаётган жамоатчилик назорати тадбирларининг тасъсирчанлигини ошириш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси | 200 млн. сўм | |
ЖАМИ: | 200 млн. сўм |
Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:
- Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; www.fundkhorezm.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
Ҳужжатлар 2023 йил 23 майдан 23 июнгача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича жамоат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
Қўшимча маълумотлар www.fundkhorezm.uz сайти ва t.me/jamoatfondi каналлари мурожаат учун (62) 223 -00-39