DataLife Engine / Гурлан туманидаги мактабларнинг 1 - 4 синф ўқувчиларга тарқатилаётган нонушта жараёнларини ўрганиш юзасидан маълумот

Гурлан туманидаги мактабларнинг 1 - 4 синф ўқувчиларга тарқатилаётган нонушта жараёнларини ўрганиш юзасидан маълумот

        Гурлан туманида 44 мактаб бўлиб, ўқувчилар сони 28 123 нафарни ташкил қилади. Шундан 1 - 4 синфўқувчилари10 572нафарни ташкил қилади.

       1-4 синф ўқувчиларига “Дунё болалари таомлари” МЧЖ(23 мактабдан 5 402 нафарига 8-лот) ва “Ҳайват савдо” МЧЖ (9-лот орқали 21 мактабга 5 202 нафар ўқувчига) етказиб берилади.

         Чоршанба куни кунжутли булочка 75 гр сутли печене 60 гр, ичимлик  200 мл, мева 100 гр етказиб бериш белгиланган.

“Ҳайват савдо” МЧЖ томонидан 21 мактабга иссиқ ширин чой ва белгиланган меъёрдаги маҳсулотлар етказиб берилганлиги аниқланди. Бир кунлик маҳсулотлар ўрганилганда, булочка 103 гр (меъёрдан ортиқ), печене 119 гр  (меъёрдан ортиқ), олма 187 гр  (меъёрдан ортиқ) эканлиги аниқланди.

Расмлар илова қилинади.

Лекин, “Дунё болалари таомлари” МЧЖ томонидан 23 мактабга етказиб бериладиган маҳсулотларда бир қатор камчиликлар борлиги аниқланди.

Хусусан, 75 гр бўлиши лозим бўлган булочка 70 гр:

Печене 60 гр ўрнига 45 гр:

Олма – майда-майда   2 дона қўйилган, истеъмолга яроқсиз. 

Шунингдек, 21 мактабда ўқувчилар учун қўл ювиш жойи ва ҳожатхона соз ҳолатда, лекин ёпиб қўйилган. Ўқувчилар мазкур шароитлардан фойдалана олмаётирлар.

10, 29, 35, 28 мактабларда ошхона-буфетлар талабга жавоб бермайди. Ўқувчиларнинг қўл ювишлари – гигиенага талабларига риоя қилишлари қониқарсиз аҳволди. Сотилаётган аксарият маҳсулотлар четдан кириб келаётган “чипс”, сақич, табиий бўлмаган шарбат ва ширинлик маҳсулотлардан иборат.

8, 10, 15 мактабларда нонуштани кечикиб тарқатиш аниқланган (соат 11.55 да тарқатилган). 

Буларнинг асосий сабаби – етказиб берувчилар томонидан маҳсулотларни эрталабдан, барвақт етказиб беришдаги масалалар.


Таклифлар:


  1. Тадбиркорлар томонидан етказиб берилаётган маҳсулотларни эрталабдан, барвақт етказиб бериш лозим.
  2. Ўқувчиларнинг қўл ювишлари – гигиенага талабларига риоя қилишларини мутасадди ташкилотлар томонидан назоратга олиш лозим.
  3. Тарқатилаётган маҳсулотларнинг сифат даражасини тез-тез назорат қилиб бориш (Беркитилган масъул ходимлар жавобгарлигини ошириш). 
  4. Маҳсулотлар сифатини назорат қилувчи Жамоатчилик комиссияси ишини қайта кўриб чиқиш.
25-04-2023, 15:50
Вернуться назад