DataLife Engine / Жамоатчилик назорати

Жамоатчилик назорати

   Хоразм вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши, Ногиронлар жамиятининг вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ижтимоий инфратузилма объектларининг ногиронлиги бор бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига риоя этган ҳолда лойиҳалаштирилиши, қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилди. 

   Мониторинг давомида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Урганч вокзали, Урганч халқаро аеропорти, вилоят мусиқали драма театри, вилоят кутубхонаси бошқа идора-ташкилотларда ногиронлиги бор бўлган шаҳслар учун яратилган шароитлар ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бўйича масъул ташкилотларнинг вакилларига таклиф ва тавсиялар берилди.




7-11-2022, 23:21
Вернуться назад