DataLife Engine / Жамоатчилик назорати

Жамоатчилик назорати

Бугун Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан  Ҳазорасп туманида “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда ҳудудий дастурларга мувофиқ туманда амалга оширилган ишлар бўйича жамоатчилик мониторинглари ўтказилди.

Мониторингда давлат дастурлари ижросига мувофиқ умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминланганлик ҳолати, ҳудудий дастурларга мувофиқ жорий йилда реконструкция, мукаммал таъмирланиш белгиланган умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини,  кўприклар, автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш бўйича амалга оширилган ишлар, туман тиббиёт бирлашмасининг лапароскопик ускуналар билан таъминланганлиги,  урология, травматология бўлимлари ташкил этилиши, давлат дастурларининг бошқа бандларини ижроси юзасидан жамоатчилик мониторинглари ўтказилди.



6-12-2022, 23:15
Вернуться назад