DataLife Engine / Жамоатчилик мониторинглари ўтказилди

Жамоатчилик мониторинглари ўтказилди

   Хоразм вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят жамоатчилик гуруҳи аъзолари иштирокида “2022-2026 йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги дастурларига мувофиқ умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга оид вазифалар ижроси юзасидан жамоатчилик мониторинглари ўтказилди.



   Жамоатчилик мониторинглари давомида Хива шаҳри, Хива тумани ва Қўшкўпир туманларидаги янги ўқув йилига тайёр ҳолда топширилиши белгиланган умумтаълим мактабларидаги янги қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари ҳолати ўрганилди.               


   Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан туман ҳокимликлари ўринбосарлари ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарларига  тавсиялар берилди. 


25-08-2022, 13:06
Вернуться назад