Бугун Хоразм вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Урганч шаҳрида 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан навбатдаги жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Тадбирда "Тараққиёт стратегияси" ни қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят жамоатчилик гуруҳи аъзолари, шаҳар ҳокимлигининг белгиланган бандлар бўйича масъул ҳоким ўринбосарлари ва идора-ташкилотлари иштирок этишди.
Жамоатчилик эшитуви якунида жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан Давлат дастурларини ўз вақтида, самарали ва сифатли амалга ошириш борасида ўз таклиф-тавсияларини билдирдилар.