DataLife Engine / Маълумотлардан фойдаланиш шартлари

Маълумотлардан фойдаланиш шартлари

Фойдаланувчи ушбу сайтда жойлаштирилган очиқ маълумотлардан фойдалана бошлаши билан маълумотлардан фойдаланиш шартларига ўз розилигини билдирган ҳисобланади. 
Фойдаланувчи очиқ маълумотлардан эркин,  муддатсиз,  текинга ва ҳудудий чекловларсиз фойдаланиш ҳуқуқига эга.  Шунингдек,  у очиқ маълумотларни кўпайтириш,  нашр этиш,  тарқатиш,  кўринишига ўзгартириш киритиш ва уларни бошқа маълумотлар билан бирлаштириш,  очиқ маълумотлардан тижорат мақсадида фойдаланиш,  дастурий маҳсулотлар ва иловалар яратиш учун фойдаланиш (шу жумладан такроран) ҳуқуқига эга. 

Очиқ маълумотлардан фойдаланганда қуйидаги шартларга амал қилиниши шарт: 
очиқ маълумотлардан фақат қонуний мақсадлар учун фойдаланиш;
очиқ маълумотлардан фойдаланишда уларни бузиб талқин этмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш;
очиқ маълумотлардан фойдаланишда ахборот манбаига ҳавола бериш.

Фойдаланувчи томонидан маълумотлардан фойдаланиш шартларига риоя этилмаган ҳолатларда фойдаланувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун жавобгар ҳисобланади.
16-02-2022, 19:10
Вернуться назад