Бугун вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари томонидан расмий веб-сайтларни белгиланган тартибда юритишни таъминлаш ва очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни ўз муддатларида юклаб бориш юзасидан ўқув семинари ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими раҳбари А.Бекчанов, АОКА вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати масъул ходими О.Ахмедов ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларининг ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинарда вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайти мисолида веб-сайтларда коррупцияга қарши кураш бўлимини яратиш ва керакли маълумотлар билан тўлдириб бориш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247, ПФ-154-сонли Фармонларида белгиланган очиқ маълумотларни жойлаш тартиби кўратиб берилди.
Шунингдек, шаҳар ва туман ҳокимликларининг веб-сайтлари атрофлича таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни тезкорлик билан бартараф қилиш бўйича тавсиялар берилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати