DataLife Engine / 2018-йил 3-квартал ҳолати

2018-йил 3-квартал ҳолати

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИНИНГ СТАТИСТИК АХБОРОТНОМАСИ

2018 ЙИЛ ЯНВАРЬ – СЕНТЯБРЬ 


 Хоразм вилоятининг статистик ахборотномаси Хоразм вилоятининг ижтимоий– иқтисодий ривожланиши, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар ҳолатини комплекс тавсифловчи Хоразм вилояти статистика бошқармасининг чораклик нашри ҳисобланади. Статистик ахборотномада 2018 йил январь-сентябрь ойлари якунлари бўйича Хоразм вилоятининг асосий статистик кўрсаткичлари чоп этилган. Ушбу нашрда 2017 йилнинг I чорагидан бошлаб, ҳисобот даври учун статистик кўрсаткичлар Европа ҳамжамиятининг Иқтисодий фаолият турлари статистик таснифлагичига (NACE Rev.2) асосланган Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ–2) бўйича шакллантирилган ва тақдим этилган. Шу билан бирга, мавжуд иқтисодий фаолият турларидан фойдаланишда ИФУТ–2 талаблари қўлланилган. Хусусан, фойдаланилаётган ёки қайта ишланаётган маҳсулотларни уларнинг янги турларига қайта шакллантиришга йўналтирилган барча фаолият турлари ишлаб чиқариш жараёнларига киритилган: тоғ–кон саноати ва очиқ конларни ишлаш, қайта ишлаб чиқариш саноати, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш, сув таъминоти, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш, қурилиш (таснифлагичнинг B,C,D,E,F секциялари). Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини, иқтисодиёт тармоғи сифатида талқин қилишдаги тафовутни бартараф этиш мақсадида, янгиланган таснифлагичда қишлоқ хўжалиги фақатгина дехқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олмай, балки ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулотларини ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, халқаро статистика амалиётига мувофиқ, иқтисодий трендларни янада аниқроқ таҳлил қилиш мақсадида, Ялпи ҳудудий маҳсулот тузилмасидаги иқтисодий фаолият турларининг улуш кўрсаткичлари ялпи қўшилган қийматга нисбатан келтирилган (яъни, ЯҲМ ҳажмидан маҳсулотларга солиқлар ва субсидиялар чиқариб ташланган). Нашр 12 та тематик қисмлардан ташкил топган бўлиб, у асосий макроиқтисодий индикаторларни, шунингдек ялпи ҳудудий маҳсулотни ишлаб чиқариш, корхоналар ва ташкилотлар, жумладан кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий фаолияти, инвестицион фаоллик, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, саноат, қурилиш, бозор хизматларининг ривожланиш динамикаси тўғрисидаги статистика маълумотларини ўз ичига олади. Статистик ахборотномада саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, транспорт, ички ва ташқи савдо, улгуржи ва чакана савдо, меҳнат бозори ва демографик ҳолат тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар кенг ёритилган. Дастлабки ҳисобларга асосан келгусида аниқлик киритилиши мумкин бўлган кўрсаткичлар келтирилмоқда.

Файлни Юклаб Олиш  (4.9 мб PDF) 

Таҳризчилар: А.Р.Ўтамуратов – Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари
А.И.Рахимов – Бошқарма бошлиғининг ўринбосари 
25-12-2018, 11:06
Вернуться назад