Ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш
2018-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (5.2мб, PDF)
Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йил январь-июнда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулотнинг (ЯҲМ) ҳажми 4737,7 млрд. сўмни ташкил этди ва
2017 йилнинг январь-июнига нисбатан ўсиш суръати 104,1 фоизга тенг бўлди.
2018 йил январь-июнь ойларида ЯҲМ дефлятор индекси 124,7 фоизни ташкил қилди.
2018 йил январь-июнь ойлари учун ЯҲМнинг
иқтисодий фаолият турлари бўйича ўсиш суръатлари
(фоиз ҳисобида)
Иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш суръатлари
ЯҲМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди. Жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғининг ўсиш суръати 102,7 фоиз, (ЯҲМ таркибидаги улуши
– 24,8 фоиз), саноат – 111,3 фоиз (19,5 фоиз), қурилиш – 104,0 фоиз (9,0 фоиз),
савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 102,4 фоиз (8,1 фоиз),
ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 104,7 фоиз (9,2 фоиз) ва хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар – 101,3 фоиз (25,8 фоиз)ни ташкил қилди.
2018 йил январь-июнь ойларида вилоят ялпи ҳудудий
маҳсулотининг иқтисодий фаолият турлари бўйича таркиби
млрд.сўм | 2017 йил январь-июньига нисбатан фоиз ҳисобида | ||
2017 йил январь-июнь | 2018 йил январь-июнь | ||
I. Ялпи ҳудудий маҳсулот, жами | 3649,4 | 4737,7 | 104,1 |
шу жумладан: | |||
Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати | 3504,6 | 4525,2 | 104,1 |
Маҳсулотларга соф солиқлар | 144,8 | 212,5 | 105,9 |
II. Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати | 3504,6 | 4525,2 | 104,1 |
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги | 954,5 | 1283,3 | 102,7 |
Саноат (қурилишни қўшган ҳолда) | 916,8 | 1288,2 | 108,7 |
саноат | 591,3 | 882,5 | 111,3 |
қурилиш | 325,5 | 405,7 | 104,0 |
Хизматлар | 1633,3 | 1953,7 | 102,3 |
савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар | 294,0 | 364,9 | 102,4 |
ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа хизматлари | 383,9 | 418,5 | 104,7 |
бошқа хизматлар | 955,4 | 1170,3 | 101,3 |
ЯҲМ ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 64,8 фоизи кичик тадбиркорлик (бизнес) ҳиссасига тўғри келди, бу кўрсаткич 2017 йил январь-июнь ойларида 67,5 фоизни ташкил қилган.
Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг тармоқлар бўйича таркиби
январь–июнь ҳолатига (жамига нисбатан фоизда)
2018 йилнинг январь-июнь ойларида ЯҲМ таркибида хизматлар соҳасининг улуши 43,1 фоизни ташкил қилди, бу эса 2017 йилнинг январь-июнига нисбатан 3,5 пунктга камдир (46,6 фоиз). Жумладан, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа хизматлари 1,8 пунктга камайди ва ҳисобот даврида 9,2 фоизни ташкил қилди.
Хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар улуши 2017 йил январь-июнь ойларидаги 27,2 фоиздан 2018 йил январь-июнь ойларида 25,8 фоизга тушди.