Корхоналар ва ташкилотлар фаолиятининг умумий таърифи
(фермер ва деҳқон хўжаликларисиз)
2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)
Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони(фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 14614 тани ташкил қилиб, шундан 13972 таси ёки ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 95,6 фоизи фаолият кўрсатмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо 3475 та (23,8 фоизи), саноат 2281 та (15,6 фоизи), қурилиш 1580 та (10,8 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 1121 та (7,7 фоизи) соҳаларига тўғри келади.
Рўйхатга олинган ҳамда фаолият кўрсатаётган корхона
ва ташкилотлар иқтисодий фаолият турлари
(2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига)
Рўйхатга олинганлар | Фаолият кўрсатаётганлар | |||
бирлик | якунга нисбатан фоизда | бирлик | якунга нисбатан фоизда | |
Жами | 14614 | 100,0 | 13972 | 100,0 |
шу жумладан: | ||||
қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги | 1125 | 7,7 | 1072 | 7,7 |
саноат | 2281 | 15,6 | 2190 | 15,7 |
қурилиш | 1580 | 10,8 | 1519 | 10,9 |
савдо | 3475 | 23,8 | 3328 | 23,8 |
ташиш ва сақлаш | 565 | 3,9 | 545 | 3,9 |
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар | 807 | 5,5 | 759 | 5,4 |
ахборот ва алоқа | 234 | 1,6 | 221 | 1,6 |
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш | 310 | 2,1 | 301 | 2,2 |
бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш | 4237 | 29,0 | 4037 | 28,9 |
2018 йил январь-мартда жами 519 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари 450 та). Уларнинг асосий қисми Урганч шаҳри (вилоят бўйича рўйхатга олинган жами корхона ва ташкилотларнинг 25,2 фоизи), Урганч (15,9 фоиз) ва Янгиариқ (9,0 фоизи) туманларига тўғри келди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг 29,1 фоизи савдо, 18,8 фоизи саноат, ва 13,1 фоизи қурилиш соҳаларига тўғри келади.
Ҳисобот даврида 181 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилган бўлиб, улардан 51 таси (жами фаолияти тугатилганларнинг 28,1 фоизи) ихтиёрий тугатилиш тартибини қўллаш орқали тугатилган.