Инвестициялар ва қурилиш
2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)
2018 йил январь-март ойларида вилоятнинг асосий капиталини кўпайтиришга 368,2 млрд. сўм миқдорида инвестициялар киритилиб (115,1 фоиз), шундан хорижий инвестициялар 28,6 млрд. сўм (3,5 млн АҚШ доллари эквивалентида)ни (7,8 фоиз) ташкил этди.
2018 йил январь-март ойларида молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар
млрд.сўм | ўсиш суръати, % | якунга нисбатан фоиз | |
Асосий капиталга киритилган инвестициялар | 368,2 | 115,1 | 100,0 |
шу жумладан: | |||
Марказлашган инвестициялар: | 59,3 | 173,6 | 16,1 |
бюджет маблағлари | 20,7 | 133,7 | 5,6 |
давлат мақсадли фонд маблағлари | 6,5 | 308,7 | 1,8 |
тикланиш ва тараққиёт фонди маблағлари | 7,4 | 114,8 | 2,0 |
ҳукумат кафолати остида чет эл кредитлари | 24,7 | 243,4 | 6,7 |
Марказлашмаган инвестициялар: | 308,9 | 108,2 | 83,9 |
корхоналарнинг ўз маблағлари | 113,4 | 113,4 | 30,8 |
аҳоли маблағлари | 109,3 | 69,0 | 29,7 |
тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар | 3,9 | 170,2 | 1,1 |
тижорат банк кредитлари ва бошқа қарз маблағлари | 82,3 | 364,0 | 22,3 |
(2018 йил январь-март)
жами | Давлат | Нодавлат | |
Жами, млрд. сўм | 368,2 | 56,9 | 311,3 |
шу жумладан: умумий ҳажмга нисбатан фоиз кўринишида | |||
қурилиш-монтаж ишлари | 262,8 | 41,2 | 221,6 |
машина, ускуналар, транспорт воситалари ишлаб чиқариш ва хўжалик жиҳозлар | 95,0 | 14,2 | 80,8 |
Бошқа ҳаражатлар | 10,4 | 1,5 | 8,9 |
Вилоятда асосий капиталга киритилган инвестицияларда марказлашган ва марказлашмаган инвестицияларнинг улушлари 2018 йил январь-март ойларида мос равишда 16,1 фоиз ва 83,9 фоизларни ташкил қилиб, ушбу кўрсаткичларнинг улушлари ўтган йилнинг шу даврида 10,6 фоиз ва 89,4 фоизларни ташкил қилди.
2018 йил январь-март ойларида умумий майдони 118,0 минг кв.м. бўлган 588 та (2017 йилнинг январь-мартига нисбатан 68,1 фоиз) шу жумладан қишлоқ жойларида
89,9 минг кв.м.(66,6) уй-жой фойдаланишга топширилди. Ноишлаб чиқариш соҳасига киритилган инвестициялар ҳажмидан 130,0 млрд.сўми ёки 35,3 фоизи турар-жой қурилишида ўзлаштирилди.
Коммунал қурилиш соҳасида 2,0 км узунликдаги ичимлик суви, 2,1 км узунликдаги газ тармоқлари ишга туширилди, бу 2017 йилнинг январь-мартига нисбатан мос равишда 48,8 ва 17,7 фоизни ташкил қилди.
Ичимлик суви тармоқлари қурилишига аҳоли маблағлари ҳисобига
160,0 млн.сўм, газ тармоқлари қурилишига эса 210,0 млн. сўм миқдорида инвестициялар ўзлаштирилди.
2018 йил январь-мартида умумий майдони 118,0 минг кв.м. бўлган 588 та уй ёки 588 та квартира (2017 йилнинг январь–мартига
нисбатан 68,1 фоиз), шу жумладан қишлоқ жойларида 89,9 минг кв.м. (66,6 фоиз) уй–жой фойдаланишга топширилди.
Коммунал қурилишда 2,0 км сув тармоқлари (2,0 км қишлоқ жойларда) ва 2,1 км газ тармоқлари (2,1 км қишлоқ жойларда) ишга туширилиб, мос равишда 2017 йил январь–мартига нисбатан 21,5 ва 67,7 фоизни, қишлоқ жойларда эса бу кўрсаткич сув тармоқлари 100,0 фоизни, газ тармоқлари 100,0 фоизни ташкил қилди.
Сув тармоқлари қурилишига 0,2 млрд. сўм, шундан аҳоли маблағлари ҳисобидан 0,2 млрд. сўм (100,0 фоизи) ўзлаштирилди.
Газ тармоқлари қурилишига 0,2 млрд. сўм, шундан аҳоли маблағлари ҳисобидан 0,2 млрд. сўм (умумий ҳажмнинг 100,0 фоизи) ўзлаштирилди.
Қурилиш фаолияти. 2018 йил январь-март ойларида 324,1 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 98,2 фоизни ташкил этди.
Мулкчилик шакллари бўйича қурилиш ишлари таркиби
январь–март | ||
2017 й. | 2018 й. | |
Қурилиш ишлари, млрд. сўм | 282,7 | 324,1 |
шу жумладан: | ||
давлат | 10,6 | 12,8 |
нодавлат | 272,1 | 311,3 |
Нодавлат мулкчилик шаклидаги ташкилотлар томонидан 311,3 млрд. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши
96,1 фоизни (2017 йил январь-мартига нисбатан ўсиш суръати 98,0 фоизни) ташкил қилди.