DataLife Engine / Демографик ҳолат

Демографик ҳолат

Демографик ҳолат


 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 1804,7 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан  27978 кишига ёки 1,6 фоизга кўпайди.
Доимий аҳоли сони
(2018 йил 1 январь ҳолатига, минг киши ҳисобида)
 
 Жами 
аҳоли
1)
шу жумладан:
шаҳар аҳолиси1)қишлоқ 
аҳолиси
1)
Вилоят бўйича:1804,7600,81203,9
шаҳарлар:   
Урганч ш140,1140,1-
Хива ш89,289,2-
туманлар:   
Боғот158,027,6130,4
Гурлан143,361,182,2
Қўшкўпир165,642,6123,0
Урганч190,125,5164,6
Хазорасп239,452,2187,2
Хонқа179,561,6117,9
Хива140,016,2123,8
Шовот163,442,5120,9
Янгиариқ 111,926,685,3
Янгибозор84,215,668,6
 
2018 йилнинг 1 январь  ҳолатига вилоятда шаҳарда яшовчи доимий аҳоли сони 600,8 минг кишини ёки вилоят доимий аҳоли сонининг 33,3 фоизини, қишлоқ жойларида яшовчи доимий аҳоли сони эса 1203,9 минг кишини ёки вилоят доимий аҳоли сонининг 66,7 фоизини ташкил қилди.
Туғилиш. 2017 йилнинг январь-декабрь ойларида туғилганлар сони 37598 кишини ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (39199 киши) нисбатан 1601 тага камайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 21,0 промиллени ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (22,2 промилле) нисбатан 1,2 промиллега камайди.
Аҳолининг табиий ҳаракати коэффициентлари
 (1 январь  ҳолатига, 1000 аҳоли сонига нисбатан)
 
 ТуғилганларЎлганларАҳолининг табиий ўсиши
2016й.2017й.1)2016й.2017й.1)2016й.2017й.1)
       
Вилоят бўйича:22,221,04,64,717,616,3
шаҳарлар:      
Урганч20,220,46,47,013,813,4
туманлар:      
Боғот22,621,74,84,517,817,2
Гурлан22,819,64,94,617,915,0
Қўшкўпир22,621,64,34,218,317,4
Урганч20,019,34,44,615,614,7
Хазорасп23,421,74,44,619,017,1
Хонқа22,721,34,34,418,416,9
Хива22,822,24,44,218,418,0
Шовот23,122,34,64,518,517,8
Янгиариқ21,019,44,24,316,815,1
Янгибозор22,721,64,54,618,217,0
 
Аҳолининг табиий ҳаракати 2017 йил январь-декабрь ойларида
(ҳар минг кишига нисбатан)

 
Аҳолининг табиий ҳаракати
(2018 йил 1 январь  ҳолатига, 1000 аҳоли сонига нисбатан)
 
 
 
киши

ҳар 1000 кишига

2016 й.2017 й.1)ўсиш, 
камайиш
2016 й.2017 й.1)
      
Туғилганлар3919937598-160122,221,0
Ўлганлар815883602024,64,7
шу жумладан:
 
бир ёшгача болалар
5716134214,615,9
Табиий ўсиш3104129238-180317,616,3
Никоҳлар сони149321639714658,59,2
Ажралишлар сони115213251730,70,7
Вилоятнинг Гурлан (22,8 дан 19,6 промиллега), Хазорасп (23,4 дан 21,7 промиллега), Ҳонқа (22,7 дан 21,3 промиллега), Янгибозор (22,7 дан 21,6 промиллега), туманларида туғилиш даражасининг камайиши кузатилди.
Ўлим даражаси. 2017 йилнинг январь-декабрида ўлганлар сони 8360 кишини ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (8158 киши) нисбатан 202 тага кўпайди. Мос равишда ўлим коэффициенти 4,7 промиллени ташкил қилди (2016 йил январь-декабрида 4,6 промилле).
Ўлганлар сонининг кўпайиши Урганч шаҳрида (6,4 дан 7,0 промиллега), Янгибозор (4,5 дан 4,6 промиллега), Хазорасп (4,4 дан 4,6 промиллега)  туманларида кузатилди.
Ўлганларнинг умумий сонидан 56,6 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 11,1 фоизи – ўсма касалликларидан, 6,8 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан, 5,2 фоизи – овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 3,9 фоизи – нафас олиш органлари касалликликларидан ва 16,4 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.


Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь-декабрь ойларида бир ёшга тўлмаган 613 та болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коэффициенти 
1000 туғилган болаларга нисбатан 15,9 промиллени ( ўтган йилнинг шу даврида 
14,6 промилле) ташкил қилди.
Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 67,7 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 10,3 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 11,6 фоизи – туғма аномалиялардан ва 4,6 фоизи инфекция ва паразитар билан касалланганлиги сабабли вафот этган.
Никоҳлар ва ажралишлар. 2017 йилнинг январь-декабрида ФҲДЁ органларида 16397 та никоҳлар ва 1325 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 9,2 та никоҳ (2016 йилнинг тегишли даврида 8,5 та) ва 0,7 та ажралишлар (2016 йилнинг тегишли даврида  0,7 га) тўғри келади.
Тузилган никоҳлар сонининг кўпайиши Урганч шаҳрида 
(9,1 дан 9,5 ромиллега), Боғот (8,6 дан 10,0 промиллега), Қўшкўпир (8,3 дан 
9,1 промиллега), Шовот (8,0 дан 9,2 промиллега) туманларида кузатилди.
Вилоятда никоҳдан ажралишлар сони 2016 йилнинг тегишли даврига нисбатан Урганч шаҳрида 0,4 промиллега, Қўшкўпир туманида 0,3 промиллега, Хазорасп туманида 0,2 промиллега кўпайиши, Хива ва Хонқа туманларида 
0,1 промиллега камайиши кузатилди.
 
Тузилган никоҳлар ва никоҳдан ажралишлар сони
(январь-декабрь ойларида,1000 аҳоли сонига нисбатан)
 
 Тузилган никоҳларНикоҳдан ажралишлар
2016й.2017й.1)2016й.2017й.1)
     
Вилоят бўйича:8,59,20,70,7
шаҳарлар:    
Урганч9,19,51,62,0
 
туманлар:
    
Боғот8,610,00,40,4
Гурлан8,39,10,60,7
Қўшкўпир8,39,10,60,9
Урганч8,08,60,80,9
Хазорасп8,910,20,50,7
Хонқа9,39,10,60,5
Хива7,57,10,60,5
Шовот8,09,20,60,7
Янгиариқ 9,08,60,60,6
Янгибозор8,99,30,80,6
 
 
2017 йил январь-декабрь ҳолатига никоҳ ва ажрим коэффициенти
 (ҳар 1000 аҳолига, промилле)
 
 
Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь-декабрь ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 6639 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 7899 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 
1260 кишига (2016 йилнинг шу даврида - минус 1193 киши) тенг бўлди. Энг катта минус қолдиғлар Урганч шаҳрида (минус 1015), Хазорасп туманида 
( минус 361 ), Хонка туманида (минус 193) Гурлан туманида (минус 216), Қўшкўпир туманида (минус 247) кузатилди.
5-12-2018, 14:43
Вернуться назад