Корхоналар ва ташкилотлар фаолиятининг умумий тавсифи
2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)
Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони(фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 14273 тани ташкил қилиб, шундан 13674 таси ёки ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 95,8 фоизи фаолият кўрсатмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо 3406 та (23,9 фоизи), саноат 2240 та
(15,7 фоизи), қурилиш 1466 та (10,3 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги
1109 та (7,8 фоизи) соҳаларига тўғри келади.
Рўйхатга олинган ҳамда фаолият кўрсатаётган корхона
ва ташкилотлар иқтисодий фаолият турлари
(2018 йилнинг 1 январь ҳолатига)
Рўйхатга олинганлар | Фаолият кўрсатаётганлар | |||
бирлик | якунга нисбатан фоизда | бирлик | якунга нисбатан фоизда | |
Жами | 14273 | 100,0 | 13674 | 100,0 |
шу жумладан: | ||||
қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги | 1109 | 7,8 | 1064 | 7,8 |
саноат | 2240 | 15,7 | 2159 | 15,8 |
қурилиш | 1466 | 10,3 | 1413 | 10,3 |
савдо | 3406 | 23,9 | 3265 | 23,9 |
ташиш ва сақлаш | 546 | 3,8 | 528 | 3,9 |
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар | 800 | 5,6 | 753 | 5,5 |
ахборот ва алоқа | 237 | 1,6 | 225 | 1,6 |
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш | 304 | 2,1 | 297 | 2,2 |
бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш | 4165 | 29,2 | 3970 | 29,0 |
2018 йил 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар-юридик шахслар мулкчилик шакллари
(умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида)
2017 йил январь-декабрда жами 1695 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари 1565 та). Уларнинг асосий қисми Урганч шаҳри (вилоят бўйича рўйхатга олинган жами корхона ва ташкилотларнинг 29,4 фоизи), Урганч (12,1 фоиз) ва Хива (8,4 фоизи) туманларига тўғри келди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг 22,9 фоизи саноат, 21,2 фоизи савдо ва 11,7 фоизи қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳаларига тўғри келади.