ишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги
2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)
2017 йилнинг январь-декабрида ишлаб чиқарилган (кўрсатилган хизматлар) умумий ҳажми 3780,6 млрд. сўмни ёки 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 100,1 фоизни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва бу соҳаларда кўрсатилган хизматлар ҳажми 47,9 млрд. сўмни (100,1 фоиз), ўрмончилик хўжаликларида 3,9 млрд. сўмни (100,0 фоиз), балиқчилик хўжаликларида
54,5 млрд. сўмни (102,6 фоиз) ташкил қилди.
2017 йилнинг январь-декабрь ойларида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг хўжалик тоифалари бўйича тақсимланиши
(умумий ҳажмга нисбатан фоиз ҳисобида)
Вилоят қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида энг катта улушни деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликлари хўжаликлари эгаллаган бўлиб, 2017 йил январь-декабрда жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 66,9 фоизини ташкил қилди (2016 йил январь-декабрда – 64,5 фоиз), фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 32,2 фоизи ишлаб чиқарилган (2016 йилда 34,3 фоиз), шунингдек қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи корхоналар томонидан жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 0,9 фоизи ишлаб чиқилган.
2017 йилнинг январь-декабрида ҳудудлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари (хизматлар)нинг ҳажми
Ҳосил йиғими. 2017 йилнинг январь-декабрь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 259,0 минг тонна бошоқли дон экинлари ишлаб чиқарилиб, шундан 257,3 минг тоннаси буғдой ташкил қилди.
Бундан ташқари барча тоифадаги хўжаликларда 119,2 минг тонна картошка қазиб олинди (2016 йилга нисбатан 93,1 фоизга кам), 628,0 минг тонна сабзавот (98,9 фоизга кам) йиғиб олинди, 136,6 минг тонна полиз экинлари (94,5 фоизга кам), 195,5 минг тонна мева ва резаворлар (101,9 фоизга кўп) ва 44,8 минг тонна узум (99,4 фоизга кўп) етиштирилди.
Чорвачилик. 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йирик шохли қорамоллар 104,6 фоизга (жами 902,8 минг бошни ташкил қилди), шу жумладан сигирлар 107,0 фоизга (346,4 минг бош), қўй ва эчкилар
104,4 фоизга (413,2 минг бош), отлар 101,2 фоизга (5,4 минг бош), кўпайиб паррандалар 99,5 фоизга (5027,1 минг бошга), камайди.
Барча ҳудудларда чорвачилик маҳсулотлари (гўшт, сут, тухум) ишлаб чиқаришнинг ўсиши асосан деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳисобига бўлиб, гўшт ишлаб чиқариш умумий ҳажмида уларнинг улуши 99,5 фоизни, сут ишлаб чиқаришда 99,7 фоизни, тухум ишлаб чиқаришда 72,0 фоизни ташкил этди.
2018 йил 1 январь ҳолатига чорва моллари ва паррандалар бош сони
минг бош | ўсиш суръати, % | |
Йирик шохли корамол | 902,8 | 104,6 |
шу жумладан: | ||
Фермер хўжаликларида | 59,2 | 96,7 |
Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликларида | 838,0 | 105,3 |
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларида | 5,6 | 86,8 |
улардан: сигирлар | 346,4 | 107,0 |
шу жумладан: | ||
Фермер хўжаликларида | 20,6 | 88,0 |
Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликларида | 324,4 | 108,7 |
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларида | 1,4 | 71,9 |
Қўй ва эчкилар | 413,2 | 104,4 |
шу жумладан: | ||
Фермер хўжаликларида | 41,8 | 145,3 |
Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликларида | 370,3 | 101,3 |
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларида | 1,1 | 74,2 |
Отлар | 5,4 | 101,2 |
шу жумладан: | ||
Фермер хўжаликлари | 0,6 | 124,0 |
Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликлари | 4,7 | 99,4 |
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар | 0,03 | 46,3 |
Паррандалар | 5027,1 | 99,5 |
шу жумладан: | ||
Фермер хўжаликларида | 611,7 | 55,2 |
Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликларида | 3489,1 | 114,0 |
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларида | 926,3 | 104,5 |
2017 йил январь-декабрь ойларида ишлаб чиқарилган чорвачилик маҳсулотлари
миқдори | ўсиш суръати, % | |
Гўшт (тирик вазнда), минг тн. | 145,8 | 106,5 |
шу жумладан: | ||
Фермер хўжаликларида | 4,5 | 105,1 |
Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликларида | 140,6 | 106,7 |
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларида | 0,7 | 85,4 |
Сут, минг тн. | 973,2 | 105,5 |
шу жумладан: | ||
Фермер хўжаликларида | 38,7 | 97,1 |
Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликларида | 931,9 | 105,9 |
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларида | 2,6 | 115,2 |
Тухум, млн. дона | 408,8 | 105,9 |
шу жумладан: | ||
Фермер хўжаликларида | 22,5 | 96,9 |
Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликларида | 271,9 | 115,5 |
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларида | 114,4 | 89,8 |
Фермер хўжаликлари. 2017 йилнинг январь-декабрда фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 1181,3 млрд. сўмни ёки 2016 йилнинг тегишли даврига нисбатан 88,1 фоизни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмида фермер хўжаликларининг улуши 32,2 фоизни ташкил этди.
2018 йилнинг 1 январь ҳолатига фермер хўжаликларида 59,2 минг бош йирик шохли қорамол, шу жумладан 20,6 минг бош сигир, 41,8 минг бош қўй ва эчкилар, 611,7 минг бош паррандалар мавжуд бўлиб, 2016 йилнинг шу даврига нисбатан йирик шохли қорамоллар сони 96,7 фоизни, шу жумладан сигирлар 88,0 фоизни, қўй ва эчкилар 145,3 фоизни, паррандалар 55,2 фоизни ташкил қилди.
2017 йил январь-декабр ҳолатига фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
январь-декабрь | 2016 январь-декабрга нисбатан фоиз ҳисобида | ||||
2016 йил | 2017 йил | ||||
тонна | ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши, фоиз | тонна | ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши, фоиз | ||
Бошоқли дон | 156742 | 62,1 | 160587 | 62,0 | 102,5 |
шу жумладан:буғдой | 155974 | 62,1 | 159897 | 62,1 | 102,5 |
Картошка | 28467 | 22,2 | 15540 | 13,0 | 54,6 |
Сабзавот | 207500 | 32,7 | 165319 | 26,3 | 79,7 |
Полиз | 78400 | 54,2 | 68167 | 49,9 | 86,9 |
Мева ва резаворлар | 103498 | 54,0 | 100120 | 51,2 | 96,7 |
Узум | 14354 | 31,9 | 13061 | 29,2 | 91,0 |
Гўшт, тирик вазнда | 4290 | 3,1 | 4508 | 3,1 | 105,1 |
Сут | 39850 | 4,3 | 38703 | 4,0 | 97,1 |
Тухум, млн. дона | 23,3 | 6,0 | 22,5 | 5,5 | 96,9 |
Жун, тонна | 157 | 12,3 | 53 | 5,3 | 33,8 |
Қоракўл, дона | 580 | 7,2 | 178 | 2,5 | 30,7 |
Пилла, тонна | 1975,8 | 90,7 | 507,4 | 63,1 | 25,7 |
2017 йилнинг январь-декабрида ҳудудлар кесимида асосий
турдаги деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш
2018 йил 1 январь холатига ҳудудлар кесимида
чорва моллари ва паррандалар бош сони
2017 йилнинг январь-декабрида ҳудудлар кесимида асосий турдаги
чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш