DataLife Engine / Инвестициялар ва қурилиш

Инвестициялар ва қурилиш

Инвестициялар ва қурилиш


 2017-йил 3-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (653кб, PDF)
2017 йил январь-июнда вилоятнинг асосий капиталини кўпайтиришга 810,6 млрд. сўм миқдорида инвестициялар киритилди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 112,1 фоизни ташкил қилди.
 
Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг тақсимланиши қуйида келтирилган:
 

млрд.сўм

ўсиш суръати,

%

якунга нисбатан фоиз

 

 

 

 

Асосий капиталга киритилган инвестициялар

810,6

112,1

100

шу жумладан




Марказлашган инвестициялар:

141,4

140,6

17,4

бюджет маблағлари

61,4

137,3

7,6

давлат мақсадли фонд маблағлари

40,9

96,6

5,0

тикланиш ва тараққиёт фонди маблағлари

16,4

-

2,0

ҳукумат кафолати остида чет эл кредитлари

22,7

286,1

2,8

Марказлашмаган инвестициялар

669,2

107,6

82,6

корхоналарнинг ўз маблағлари

144,1

114,9

17,8

аҳоли маблағлари

356,6

107,0

44,0

тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 
ва кредитлар

47,8

0,5

5,9

тижорат банк кредитлари ва бошқа 
қарз маблағлари

120,7

101,2

14,9

 
2017 йилнинг январь-июнида асосий капиталга инвестицияларнинг технологик таркиби қуйида келтирилган:
 

 

Жами

Давлат

Нодавлат

 

 

 

 

Жами, млрд. сўм

810,6

145,1

665,5

шу жумладан: умумий ҳажмга нисбатан фоиз кўринишида

 

 

 

қурилиш-монтаж ишлари

633,9

119,0

514,9

машина, ускуналар, транспорт воситалари ишлаб чиқариш ва хўжалик жиҳозлар

157,0

22,0

135,0

бошқа ҳаражатлар

19,7

4,1

15,6

 
Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг технологик таркибининг тузилиши 2016 йил январь-июнга нисбатан қурилиш-монтаж ишларнинг улуши 
0,9 фоизли пунктга камайган, машина, ускуналар, транспорт воситалари, ишлаб чиқариш ва хўжалик жиҳозлар қиймати улуши 1,3 фоизли пунктга кўпайган ва бошқа ҳаражатларнинг улуши 0,4 фоизли пунктга камайган.
 
Асосий капиталган киритилган инвестициялар ва кредитларни иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича ифодаланади:

умумий ҳажмга нисбатан фоиз ҳисобида

 



Ижтимоий соҳа объектларини қуриш

 
2017 йилнинг январь-июнида умумий майдони 550,5 минг кв.м. бўлган 2902 та (2016 йил январь-июнга нисбатан 106,5 фоиз), шу жумладан қишлоқ жойларида 467,2 минг кв.м. (123,2 фоиз) уй-жой фойдаланишга топширилди. Ноишлаб чиқариш соҳасига киритилган инвестициялар ҳажмидан 342,5 млрд. сўми ёки 42,3 фоизи уй-жой қурилишида ўзлаштирилди.
Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, мусиқа ва санъат мактаблари қуриш, қайта таъмирлаш ҳамда касб-ҳунар коллежларига ва умумтаълим мактабларига спорт иншоатлари қурилишида 14,7 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди, бу ноишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилган инвестицияларнинг 2,9 фоизини ва таълим соҳасига киритилган инвестицияларнинг 61,5 фоизини ташкил қилди.
Соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва реконструкция ишларида 6,8 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди, бу ноишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилган инвестицияларнинг 1,3 фоизини ва соғлиқни сақлаш соҳасига киритилган инвестицияларнинг 44,4 фоизини ташкил қилди.
Коммунал қурилиш соҳасида 47,2 км узунликдаги ичимлик суви, 
19,7 км узунликдаги газ тармоқлари ишга туширилди, бу 2016 йил январь-июнига нисбатан мос равишда 79,3 ва 162,8 фоизни ташкил қилди.
Ичимлик суви тармоқлари қурилишига аҳоли маблағлари ҳисобига 
916,9 млн.сўм, 
газ тармоқлари қурилишига эса 628,1 млн. сўм миқдорида инвестициялар ўзлаштирилди.
Қурилиш фаолияти. 2017 йилнинг январь-июнида 671,1 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 107,1 фоизни ташкил этди.
Қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 82,4 фоизи бинолар ва иншоотларни қуриш бўйича қурилиш ишлари, 12,4 фоизи фуқаролик қурилиши объектларини қуриш бўйича қурилиш ишлари ва 5,2 фоизи ихтисослаштирилган қурилиш ишларига тўғри келди. Шу жумладан умумий ҳажмдан 84,9 фоизи янги қурилиш, реконструкция ва кенгайтириш ҳамда техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга тўғри келади.
Нодавлат мулкчилик шаклидаги ташкилотлар томонидан 640,4 млрд. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 
95,4 фоизни (2016 йил январь-июнга нисбатан ўсиш суръати 105,4 фоизни) ташкил қилди.
Мулкчилик шакллари бўйича қурилиш ташкилотларининг ўз кучлари билан бажарган қурилиш ишлари тақсимоти қуйидагича ифодаланади:

умумий ҳажмга нисбатан фоиз ҳисобида



5-12-2018, 15:34
Вернуться назад