Транспорт
2017-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (653кб, PDF)
Юк ташиш. 2017 йил январь-июнь ойларида барча транспорт турлари томонидан 22,8 млн. тонна юк ташилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,8 фоизга кўп.
Юк айланмаси барча транспорт турлари томонидан 533,8 млн.тн-км. ни ташкил қилди ва 7,2 фоизга кўпайди.
Юк ташиш ва юк айланмаси транспорт турлари бўйича қуйидагича ифодаланади:
2017 йил | 2016 йил | |
|
| |
Ташилган юк, млн. тн | 22,8 | 109,8 |
шу жумладан: |
|
|
автомобил транспортида | 22,8 | 109,8 |
Юк айланмаси, млн. тн-км | 533,8 | 107,2 |
шу жумладан: |
|
|
автомобил транспортида | 533,8 | 107,2 |
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг автомобил транспортининг юк айланмаси 2016 йилнинг январь-июнига нисбатан 104,6 фоизга кўпайди ва 420,9 млн. тн-км. ни ташкил қилди. Юк айланмасининг умумий ҳажмида хусусий юк ташувчиларнинг улуши 78,8 фоизни ташкил этди (2016 йилнинг январь-июнида 80,8 фоиз).
Йўловчи ташиш. 2017 йил январь-июнида барча транспорт турлари томонидан 217,8 млн. киши ташилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,4 фоизга кўпайган. Йўловчи ташиш айланмаси ушбу даврда 4,4 фоизга кўпайиб, 2262,4 млн. йўловчи-км. ни ташкил қилди.
Транспорт турлари бўйича йўловчи ташиш ва йўловчи айланмаси қуйидагича ифодаланади:
| 2017 йил | 2016 йил |
|
| |
Транспортда ташилган йўловчилар, млн. киши | 218,2 | 104,4 |
шу жумладан, автомобил транспортида | 217,8 | 104,4 |
Йўловчи айланмаси, млн. йўловчи-км | 2273,4 | 104,4 |
шу жумладан, автомобил транспортида | 2262,4 | 104,4 |
Хусусий йўловчи ташувчилар автомобил транспортида йўловчи айланмаси 2016йил январь-июнга нисбатан 104,8 фоизга кўпайди ва 1920,1 млн. йўловчи-км. ни ташкил қилди. Йўловчи айланмасининг умумий ҳажмида хусусий йўловчи ташувчиларнинг улуши 84,9 фоизни ташкил этди (2016 йил январь-июнда
84,5 фоиз).