Товарлар ва хизматлар бозори
2017-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (653кб, PDF)
2017 йилнинг январь-июнида бозор хизматлари ишлаб чиқаришнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича ҳажми 1404,9 млрд. сўмни ташкил қилди, шу жумладан қишлоқ жойларида 440,2 млрд. сўм ёки умумий кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 31,3 фоизини ташкил қилди. 2016 йил январь-июнга нисбатан ўсиш 110,3 фоизни ташкил этди.
Бозор хизматлари ишлаб чиқаришнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши 2017 йилнинг январь-июнида қуйидагича ифодаланади:
| млрд. сўм | 2016 йил январь-июнига нисбатан фоиз ҳисобида | якунга нисбатан фоиз |
|
|
| |
Жами хизматлар | 1404,9 | 110,3 | 100,0 |
Шу жумладан хизмат турлари бўйича: |
|
|
|
алоқа ва ахборотлаштириш хизмати | 118,2 | 111,1 | 8,4 |
молиявий хизматлар | 184,9 | 125,8 | 13,2 |
транспорт хизмати | 307,1 | 104,9 | 21,8 |
шу жумладан автотранспорт хизматлари | 290,8 | 104,8 | 20,7 |
яшаш ва овқатланиш хизматлари | 31,7 | 112,5 | 2,2 |
савдо хизматлари | 428,7 | 108,0 | 30,5 |
кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган хизматлар | 58,0 | 109,0 | 4,1 |
таълим соҳасидаги хизматлар | 44,5 | 121,5 | 3,2 |
соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар | 24,3 | 110,3 | 1,7 |
ижара ва прокат хизматлари | 36,8 | 108,4 | 2,6 |
компьютерларни ва маиший товарларни таъмирлаш хизматлари | 61,6 | 107,2 | 4,4 |
бошқа шахсий хизматлар | 56,5 | 107,9 | 4,0 |
меъморчилик, мухандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар | 13,2 | 108,8 | 0,9 |
бошқа турдаги хизматлар | 38,9 | 109,8 | 2,7 |
Хизмат кўрсатишда энг катта улуш молиявий (13,1 фоиз), транспорт (21,8 фоиз), ва савдо (30,5 фоиз) хизматларига тўғри келди.
2017 йил январь-июнида бозор хизматлари ишлаб чиқаришнинг иқтисодий фаолият турлари қуйидагича ифодаланади: