Ижтимоий тармоқларда тарқалган Хонқа тумани ҳокими М.Давлатовнингйиғилиш жараёнида раҳбар этикасига хос бўлмаган тарзда ҳақоратли сўзларни ишлатгани билан боғлиқ ҳолат бўйича ўтказилган хизмат текшируви натижаси юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ушбу ҳолат Хоразм вилояти ҳокимлиги одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини кўриб чиқиш комиссиясининг йиғилишида муҳокама қилинди. Хонқа тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи М.Давлатов билан раҳбарлик этикасига амал қилиш юзасидан тушунтириш олиб борилди ва қайта бундай ҳолатга йўл қўйса интизомий жазо қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати