DataLife Engine / Расмий муносабат

Расмий муносабат

   “Qonun Doirasida” ОАВда  эълон қилинган  “Ер минг пул, Қонун бир пул бўлдими? Президент тадбиркорни химоя қилса ижро органи тадбиркорни сарсон қиладими?” ( сарлавҳа матни таҳрирсиз берилмоқда)  сарлавҳали мақола  юзасидан шуни маълум қиламизки, мақолада кўтарилган Хоразм вилояти ҳокимининг 27.07.2022 йилдаги “Хоразм вилояти прокуратурасининг протестига асосан Урганч шаҳар ҳокимининг 2014 йил 7 январдаги 12қ-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида”ги  348-12-0-Q/22-сонли қарорининг қонунийлиги масаласи  Урганч туманлараро маъмурий судида кўриб чиқилган. Урганч туманлараро маъмурий судининг 12.09.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан  “Урганч савдо уйи” МЧЖнинг Хоразм вилояти ҳокимининг 27.07.2022 йилдаги 348-12-0-Q/22-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни рад этган.

Даъвогар томон суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлса юқори юқори турувчи судга апелляция  тартибида шикоят қилиши мумкинлигини билдирамиз. 

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 

26-09-2022, 09:05
Вернуться назад