Сессияда вилоятда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси ва уни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг ижроси, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилган ишлар, шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ бошқа долзарб масалалар кўриб чиқилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди ва қизғин муҳокамалардан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати