DataLife Engine / “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталарининг қадрли муштарийлари, азиз обуначилар!

“Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталарининг қадрли муштарийлари, азиз обуначилар!

Хоразм вилояти ҳокимлиги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 24-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартда қабул қилган “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўз муассислигидаги “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталарининг чоп этилишини вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилди.
Газетада чоп этилиши керак бўлган хабар ва янгиликлар билан газетанинг расмий  телеграм канали @xorezmnewsuz  ҳамда интернет тармоғидаги www.xorezmnews.uz саҳифаси орқали ҳар куни танишиб боришингиз мумкин.
Шунингдек, таҳририятнинг +99899 501 11 55 телефон рақами орқали мурожаат қилиб, ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз ҳамда мақола ва хабарларингизни юборишингиз мумкин. 
Газетанинг шу давр мобайнида чиқмай қолган сонлари ўрни 2020 йилнинг қолган даври давомида тўлдирилади.  
Азиз муштарийлар! 
Коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин кунларида белгиланган қоидаларга, шифокорларнинг тавсияларига амал қилинг. 
Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг! Уйда қолинг! 


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.
6-04-2020, 16:42
Вернуться назад