DataLife Engine / КЎЧМА САВДО БОЗОРИ «ОТАЛИҚ»ДА

КЎЧМА САВДО БОЗОРИ «ОТАЛИҚ»ДА

  Коронавирус пандемияси бутун дунёни ташвишга солмоқда. Айни пайтда юртимиздан карантин даври. Мана шундай синовли кунларда инсонлар ҳамжиҳат бўлишлари, бир-бирини қўллаб-қувватлашлари, уйдан чиқмасдан, гигиена қоидаларига қатъий риоя этишлари лозим.  Хусусан, Департаментнинг Хазорасп туман бўлими ва туман прокуратураси ва хокимлиги томонидан деҳқон бозоридан узоқ масофада жойлашган 5 та  маҳаллада арзон ва сифатли озик-овқат махсулотларининг кўчма савдо бозори ташкил этилди. 
Ушбу савдо бозорчада  «Сиз уйда колинг, биз сизга етказамиз!» шиори остида 10га яқин автомашиналарда 27 турга яқин маҳсулотлари хариди ташкиллаштирилди. 
Шунингдек, туман марказидаги  «Оталиқ» маҳалласида фермер хўжаликларининг  махсулотидан арзонлаштирилган ярмарка ҳам ташкил қилинди. Ярмаркада гўшт, тухум, макарон, ёғ, полиз экинлари ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари ҳамда зарур дори-дармон воситалари эркин нархларда сотилмоқда.
Бу каби кўчма савдо дўконлари, турғун савдо бозорлари прокуратура органлари томонидан вилоятнинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси
4-04-2020, 17:17
Вернуться назад