DataLife Engine / СИНОВЛИ КУНЛАРДА БИР-БИРИМИЗНИ ҚЎЛЛАЙМИЗ! БИЗ БИРГАМИЗ!

СИНОВЛИ КУНЛАРДА БИР-БИРИМИЗНИ ҚЎЛЛАЙМИЗ! БИЗ БИРГАМИЗ!

Вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари ҳам синовли кунларда фуқаролар ва тадбиркорларнинг саломатлигига бефарқ бўлишмади. Солиқ идоралари ходимлари ташаббуси билан вилоятдаги барча Марказий деҳқон бозорларида акция ташкил қилинди. Унда харидорларга бир марталик нам салфетка ҳамда махсус ҳимоя ниқоблари, спирт ва қадоқланган пакетларда исириқлар тарқатилди.-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш мақсадида барча шаҳар ва туманлардаги Деҳқон бозорларида вилоят ДСБ бошлиғи Хурмат Абдукаримов бошчилигида акция ўтказилмоқда. Бугуннинг ўзида Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси ва унинг ҳудудий инспекцияларида 4000 дан ортиқ ҳимоя ниқоби, 1300 тадан ортиқ ҳар хил турдаги (антисептик воситалар) спирт маҳсулотлари, 500 дона қўлқоп, 1020 дона қадоқланган пакетларда исириқ маҳсулотлари ва бир марталик салфеткалар тарқатилди.
Хоразм вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилаётган бундай акциялар фермер хўжаликлари ва арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб бераётган ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам ўтказилиши белгиланди.

Хоразм вилояти ДСБ Матбуот хизмати
25-03-2020, 12:48
Вернуться назад