Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида сенаторлар Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари жорий йил 12-13 март кунлари жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрган эди. Ташриф давомида мазкур вилоятнинг салоҳиятини ҳар томонлама юксалтиришга қаратилган қатор янги ғоялар илгари сурилди, масъулларга тегишли амалий кўрсатма ва вазифалар берилди.
Хоразм вилоятининг деҳқончилик ҳудуди ҳисобланган Ҳазорасп тумани Питнак шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун Хоразм вилоятида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ташаббуси ҳам ана шу ташриф маҳсулидир.
Бугунги кунда Питнак шаҳрида жами 54 минг 248 нафар фуқаро истиқомат қилади. Питнак шаҳри ва Тупроққалъа маскани ҳудудлари қўшилганда жами 143 минг 74 гектарни ташкил этади. Фойдаланилмаётган ерларда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, боғдорчилик ва бошқа йўналишларда лойиҳалар амалга оширилиб, янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида 552 гектар ер майдони қайтадан фойдаланишга киритилиб, қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиши назарда тутилмоқда.
Сенаторлар Тупроққалъа тумани ташкил қилинса, маҳаллий аҳолининг яшаш шароити ва турмуш тарзи яхшиланишини таъкидлаб ўтди.
Кўриб чиқилган масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати