DataLife Engine / САВДО МАДАНИЯТИ ВА КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ МУҲИМ МАСАЛА

САВДО МАДАНИЯТИ ВА КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ МУҲИМ МАСАЛА

Карантин даврида Хоразм вилоятида барча деҳқон бозорларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотларининг узлуксизлигини таъминлаш, нарх-навони асоссиз ошишини олдини олиш юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ва вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ фаолияти давом этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 24 март куни  Урганч маркази деҳқон бозори ҳудудида Департаментнинг вилоят бошқармасининг амалий кўмаги билан жами 8 тонна картошка, 7 тонна пиёз махсулотлари етказиб берилди. 
Аҳолимизга ваҳимага тушмаслик, озиқ-овқат узлуксизлиги борасида муаммо бўлмаслиги юзасидан тарғибот ишлари мунтазам олиб борилаётганлигига қарамасдан, айрим фуқароларимиз томонидан яқин масофадан харид қилиш, эҳтиёжидан ортиқ, қоп-қоп картошка, пиёз, сабзи махсулотларини харид қилиш каби холатлар кузатилмоқда. 
Хозирда Урганч марказий деҳқон бозорининг расталарига ҳам картошка ва пиёз махсулотлари сотиш учун етказиб берилди. 
Шу ўринда вилоятимиз аҳолисидан, коронавирус пандемиясидан ваҳифага тушмасдан, оилавий эҳтиёж асосида харид қилишга, карантин қоидаларига риоя этишлари ўринли. Уйда ўтирган ҳолда, вирусни олдини олишда мутасадди ташкилотлар томонидан олиб борилаётган тарғиботга риоя этиши, ҳамжиҳатликда ёрдам  бериши, эҳтиёж бўлмаса, бозор атрофларида тўпланиб, асоссиз гап-сўзлар орқали ваҳима тарқатмаслиги лозим. 
Бирламчи озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотларининг захираси етарли. 
Шунингдек, деҳқон бозорлари ҳудудларида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Департаментнинг вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан нарх-наво барқарорлиги назоратга олинган.
Эслатма: Ҳурматли юртдошлар, карантин қоидаларига қатъий риоя этган қолган, эҳтиёжингиз доирасида харид қилинг. Зеро, ўзингизни асрасангиз, оилангизни асрайсиз, оилангизни асрасангиз атрофни асрайсиз, атрофни асрасангиз Ватанни асрайсиз!


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси матбуот хизмати
24-03-2020, 14:46
Вернуться назад