Жорий йилнинг 9 март куни Гурлан тумани ҳокими бошчилигида “БИР МИЛЛИОН ДАРАХТ” АКЦИЯСИ доирасида мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди.
Акцияда сектор раҳбарлари, нуроний отахон ва онахонлар, деҳқонлар, фермер ва боғбонлар, жамоатчилик вакиллари 500 нафарга яқин фаол ёшлар иштирок этдилар.
Акция доирасида умум фойдаланувчи автомобил йўллар ёқаси, фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларида, мактаб, мактабга таълим ташкилотлари ерларида, хиёбонлар, марказий кўчалар, қишлоқлар, маҳаллалар ва аҳоли хонадонлари ерларида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда. Туман ҳокими нуроний отахонлар билан ҳудудларга чиқиб иш жараёни билан танишди ва ёшлар билан биргаликда кўчат экдилар.