МУРОЖААТЛАРНИНГ АКСАРИЯТИ ЖОЙИДА ҲАЛ ҚИЛИНДИ
Вилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг навбатдаги сайёр қабули Урганч туманида бўлиб ўтди. Унда халқ таълими, мактабгача таълим, маданият, касб-ҳунар таълими, бандлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари, электр энергияси ва газ таъминоти каби бошқа кўплаб тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди. Муаммолар юзма-юз, ошкора кўтарилган учрашувда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ўзларининг қонуний манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан 86 киши мурожаат қилди. Уларнинг барчаси бевосита вилоят раҳбари томонидан қабул қилинди. Муайян бир туманда ўтказилаётган сайёр қабулнинг ҳудудий чегараси чекланмаган. Унда вилоятнинг яқин ва олис ҳудудлари фуқаролари ҳам мурожаат қилишади. Умуман, сайёр қабулда фуқароларнинг уй-жой, саломатликни тиклаш, йўлларни таъмирлаш, сув, электр энергияси, газ таъминоти, моддий ёрдам каби ўнлаб масалаларда мурожаатлари қабул қилинди. Уларнинг 40 фоиздан зиёдроғи жойида ҳал қилинди. Қолганларининг ижросини ҳоким ўз назоратига олди. Шу ўринда муҳим бир жиҳатга эътиборни қаратиш лозим. Бугунги кунда мурожаатчилар сони олдинги қабулга нисбатан анча камайган. Демак, сайёр қабул самарадорлиги ошмоқда.
6-03-2020, 21:15
Вернуться назад