DataLife Engine / Депутат Янгибозорда аҳоли ва ёшлар билан учрашди

Депутат Янгибозорда аҳоли ва ёшлар билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Зафар Абдиримовнинг  Янгибозор тумани Қадрият махалласидаги 19-сон мактабда маҳалла аҳолиси ва ёшлар билан учрашуви ташкил этилди. Учрашувда ЎзМТДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ражаббой Рўзметов, Янгибозор туман хокими Ўктам Машарипов иштирок этдилар. Президентимизнинг бешта ташаббуси доирасида туман босқичида ўтказилаётган тадбирларда фаол қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаб келаётган мактаб ўқувчиларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Абдиримов томонидан бадиий китоблар совға қилинди. 
– Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Абдримов билан учрашганимиздан биз ўқувчилар бениҳоя хурсандмиз. Депутат  биз ёшлар билан дилдан суҳбатлашдилар, таълим олиш жараёнларимиз билан танишдилар. Биз китобсевар ўқувчилар учун депутатнинг бу совғалари бебаҳо туҳфа бўлди, - дейди мактаб ўқувчиси Муниса Ражабова. 


ЎзМТДП Хоразм вилоят Кенгаши ахборот хизмати.

29-02-2020, 17:00
Вернуться назад