DataLife Engine / Адлия бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Адлия бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Кейинги йилларда Президентимиз раҳнамолигида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, барча соҳалар, хусусан, адлия тизими идораларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг самарали фаолият юритиши учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Урганч шаҳрида адлия бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бинонинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Ташкулов Акбар Джурабаевич, вилоят ҳокими Эрманов Фарход Уразбоевич ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Хоразм вилоят Aдлия бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 2019 йилда жисмоний ва юридик шахсларнинг 4900 дан ортиқ мурожаатлари кўриб чиқилиб қонуний хал қилинди. 

Фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъйектлари манфаатларини кўзлаб уларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларини ундириш тўғрисида судларга жами 5 млрд. 693 млн. сўмлик 1245 даъво аризалари киритилиб, уларнинг ҳуқуқлари суд орқали тикланиши таъминланди.

Aҳолини ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида 24 000дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. 

Фойдаланишга топширилган янги адлия бошқармаси биноси учун  9,8 млрд. сўм маблағ сарфланган. Тўрт қаватли замонавий бинода хизмат хоналари, мажлислар заллари, маънавият ва маърифат хонаси, ошхона, кутубхона, фуқароларни қабул қилиш учун барча қулайликларга эга хоналар ҳамда кутиш заллари мавжуд. Хоналар тўлиқ компьютерлаштирилган ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг барча тузилмалари фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилган.


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
24-02-2020, 14:54
Вернуться назад