Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисининг ўринбосари Исмаилов Умар Сапаевич ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Парпиев Ботир Рахматович иштирокида йиғилиш бўлди.
Йиғилишда Садуллаев Жахонгир Қўшназарович Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ж.Садуллаев ўзининг меҳнат фаолиятида давомида Ички ишлар органларида масъул лавозимларида самарали меҳнат қилган, ушбу лавозимга тайинлангунга қадар вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Шу билан бирга, Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ҳам тайинланди.
Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига Курбанбаева Гулсара Ахмедовна ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари лавозимига Рахимов Сардорбек Қабулович ва Жуманиязов Маткаримлар тайинланишди.
Йиғилишни вилоят ҳокими Фарход Эрманов бошқариб борди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати