DataLife Engine / Депутатлар аҳоли муаммоларини ўрганмоқда.

Депутатлар аҳоли муаммоларини ўрганмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорининг ижросини Хоразм вилояти мисолида ўрганиш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Депутатлар Урганч шаҳри ҳамда Хонқа, Шовот туманларида бўлиб, аҳолини ичимлик суви билан таъминланиш даражаси ва бу соҳада янгидан барпо қилинаётган  сув тақсимлаш иншоотлари ҳолатлари ўрганилди. 
Шунингдек, ушбу сув тақсимлаш иншооти хизмат кўрсатаётган ҳудудлар аҳолиси билан жойларда бўлиб, бугунги кунда аҳолини қийнаб келаётган бошқа ижтимоий-иқтисодий, соғлиқни сақлаш, экология, бандлик, ёшлар, хотин-қизлар, таълим –тарбия масалаларига доир муаммолари ҳам атрофлича ўрганилиб мутассадди идоралар билан ҳамкорликда амалий ёрдам беришга келишиб олинди.
Олий таълим муассасаларида ёшлар билан учрашувлар ҳам ўтказилиб, Муҳтарам Юртбошимизнинг Парламентга йўллаган мурожаатномасининг мазмун – мохияти, белгиланган устувор вазифалар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган ва кўриб чиқиладиган қонун лойихалари, қонун ижодкорлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда ёшлар учун бугунги кунда мамлакатимизда яратиб берилаётган кенг имкониятлар тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтдилар.

17-02-2020, 18:59
Вернуться назад