DataLife Engine / Урганчда буюк сиймолар таваллудига адабий кеча ўтказилди

Урганчда буюк сиймолар таваллудига адабий кеча ўтказилди

Урганч гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ўзбек  халқининг улуғ маърифатпарвари, мутафаккири ва буюк шоири Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб ўтказилган адабий кечада иштирокчилар буюк сиймолар яшаган даврни саҳна кўринишлари орқали кўра олишди. 


Қалбининг туб-тубига етиб борадиган, ҳар қандай кўнгилни сел қиладиган Бобур ижоди, ўз ижодида одамларни саҳоватли ва ҳимматли бўлишга ундайдиган ва ёшларни ҳам шундай фазилатли қилиб тарбиялашга чақирадиган аллома Алишер Навоийнинг ғазаллари киши қалбини титратиб, халқимизнинг нақадар бой ва бетакрор миллий меросга эга эканлигини айтиб туради.
Тадбирда Урганч шаҳар Маданият ва аҳоли дам олиш маркази, Огахий номидаги вилоят мусиқали драма театри актёрлари, Урганч давлат университети ва 2-сонли академик лицей талабалари, шаҳар “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда ҳарбий қисм шахсий таркиби томонидан Алишер Навоий ва Бобур ижодидан ғазал ва рубоийлар маромига етказилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Ижодий кечада Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳам иштирок этди.
Йиғилганлар буюк сиймоларнинг ижодидан бахраманд бўлиб, маданий ва маърифий завқ олишди. Шаҳар Маданият ва аҳоли дам олиш маркази томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага хуш кайфият улашди.

14-02-2020, 23:40
Вернуться назад