DataLife Engine / Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тушунтирилди

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тушунтирилди

Хоразм вилоят транспорт бошқармаси мажлислар залида  Хоразм вилоят Давлат солиқ бошқармаси ва Хоразм вилоят ИИБ ЙХҲБ ва Хоразм вилоят Транспорт бошқармаси ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи иштрокида   вилоят шаҳар ва туман тадбиркорлари билан янги таҳрирдаги солиқ кодексини амалга киритилиши ва транспорт бошқармаси томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йилда амалга оширилиши белгиланган ишлар режаси бўйича   семинар бўлиб ўтди.

Солиқ бошқармаси ходимлари Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига мамлакат тараққиётининг таянчи бўлган инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яширин фаолият юритаётганларнинг қонуний ишлаши учун шарт-шароит яратишга хизмат қиладиган нормалар киритилганлигига алоҳида тўхталдилар. Бундан кўзланган мақсад фуқароларимизни солиқдан қочиши эмас, балки уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлишига эришиш.


Очиқ мулоқот, самимий ва қизғин баҳс мунозараларга бой ўтган семинарда тадбиркорлар янги таҳрирдаги солиқ кодексидаги ҳар бир ўзгариш ва янгилик ҳақида янада кўпроқ маълумотларга эга бўлиш учун мутахассислар билан алоҳида суҳбатлашдилар. Уларни қизиқтирган мавзулар бўйича  кенгроқ тасаввурга эга бўлишлари учун махсус ахборот стендлари ҳамда слайдлар орқали батафсил тушунчалар берилди.

17-01-2020, 23:30
Вернуться назад