Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Р. Бабаев бошчилигида Урганч Давлат Университети техника факультети ва Урганч автомобиль йўллари касб ҳунар коллежи талабалари билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Транспорт бошқармаси фаолияти билан таништириш мақсадида учрашув ўтказилди.
Тадбирда талабаларга келгусида юк ва йўловчи ташиш фаолиятларини амалга оширишлари учун Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги 2000 йилда тасдиқланган қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг” маъмурий регламентига асосан лицензия олиш тартиби ва транспорт фаолиятига тушунтирилди.
Тадбирда талабалар учун сохага оид қарор ва фармонлар тўлиқ тушунтирилди ва мутахассислар томонидан слайдлар намойиш этилди. Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган ёшлар билан учрашув талабаларни қизиқтирган савол-жавоблар билан тугади.