DataLife Engine / Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан Хива туманида сайёр қабул ўтказди. 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган тадбирда Хива тумани ҳокими Озод Матёкубов сектор раҳбарлари, вилоят ва туманнинг мутасадди ташкилотлари ва давлат идоралари раҳбарлари, ходимлари, маҳалла фаоллари, туманлардан келган мурожаатчилар иштирок этишди. 

Вилоят ҳокими ишга муҳтож бўлган мурожаатчиларнинг барчасини ишга жойлаштириш ва уларни ишга қабул қилингани ҳақидаги буйруқларни шахсан ўзига тақдим қилишни топширди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар асосан ер ва кредит ажратиш масаласида муаммоларини баён қилдилар. Шунингдек, аҳоли маҳалладаги йўлларни тузатиш, электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида мурожаат қилишди.

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш, касалларнинг даволаниши учун моддий ёрдам, пенсия таъминоти, уй-жойини таъмирлашга ёрдам бериш бўйича мурожаатларнинг аксарияти жойида хал этилди.

Фарҳод Эрманов барча   мурожаатлар юзасидан ҳар бир соҳа раҳбарига муаммони ўрганиб, қонуний ва ижобий ҳал қилинишини таъминлаш бўйича топшириқ берди. Ҳар бир мурожаатни ўз назоратига олди.

31-01-2020, 19:49
Вернуться назад