DataLife Engine / Интерактив хизматлар орқали лицензия ва лицензия варақаларини олиш имконияти яратилди

Интерактив хизматлар орқали лицензия ва лицензия варақаларини олиш имконияти яратилди

Хоразм вилояти транспорт бошқармасида туман ҳамда шаҳар юк ва йуловчи  ташиш фаолияти билан шуғулланувчи масъул ходимлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.

2019 йил 1 январдан автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошриш учун лицензия ва лицензия карточкаларини электрон шаклда расмийлаштириш тизими тўлиқ ишга туширилди.


Энди юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар лицензия ва лицензия карточкаларини олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари my.gov.uz портали ва mintrans.uz сайтининг интерактив хизматлари орқали мурожаат қилишлари лозим. Бундан ташқари шаҳар юк ва йўловчи  ташиш фаолияти билан шуғулланувчи жамиятлар масъул ходимлари учун қулайлик яратиш мақсадида ўз офисларидан чиқмаган ҳолда “электрон калит” оркали my.gov.uz сайти mintrans.uz сайтининг  интерактив хизматлари орқали лицензия ва лицензия варақаларини олиши имконияти яратилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сонли “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, 2020 йил 1 январидан бошлаб автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда лицензия ва лицензия варақаларини электрон тарзда расмийлаштириш тизимини жорий этилиши муносабати билан бошқарма ва Давлат хизматлари агентлиги олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида  туман ва шаҳар юк ва йуловчи  ташиш фаолияти билан шуғулланувчи масъул ходимлари ўртасида фикр алмашилди ва интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш тушунтирилди.

Хоразм вилояти транспорт бошқармаси

7-01-2020, 12:40
Вернуться назад