DataLife Engine / Х.Отахановнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Х.Отахановнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Куни кеча туман хокими Х.Отахановнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шовот туманидаги Халқ қабулхонаси биносида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Халқ таълими раҳбарлари ҳамда  туман ҳокимлиги мутасаддилари аҳоли билан очиқ мулоқот олиб борди.
Қабул жараёнида 39 нафар фуқаролар турли хил мурожаатлар билан қатнашиб, 5 нафар фуқаронинг мурожаати жойида қаноатлантирилди, 29 нафар фуқароларнинг мурожаатларига тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилиб, 5 нафар фуқаронинг мурожаати тегишли ташкилотларга назоратга олинган ҳолда юборилди.
Шунингдек, тадбирда  аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил қилиниб, малакали шифокорлар жалб қилинди, қабулга келган 39 нафар фуқародан 23 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.

26-12-2019, 14:19
Вернуться назад