DataLife Engine / МАРРА САРИ ИЛДАМ БОРАЁТГАН “UzAuto Motors” АЖ Хоразм вилояти филиали

МАРРА САРИ ИЛДАМ БОРАЁТГАН “UzAuto Motors” АЖ Хоразм вилояти филиали

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 ноябрдаги «2013-2015 йилларда Хоразм вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги 1856-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 февралдаги «Хоразм вилоятида «Дамас» русумли енгил автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш чора тадбирлари тўғрисида»ги 51-сонли қарорига мувофиқ Питнак шаҳрида “Дамас” русумли енгил автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳаси тасдиқланди. 
Ушбу лойиҳага асосан қурувчилар ва соҳа мутахассисларининг тинимсиз ва машаққатли меҳнатлари эвазига жуда қисқа вақт ичида, яъни 2014 йил 6 январь куни Питнак заводида биринчи “Дамас” автомобили ишлаб чиқарилган эди. 
5 йилдан ортиқ вақт ўтиб бугун 2019 йил 17 декабрь куни “UzAuto Motors” АЖ Хоразм вилояти филиалида 200 000 дона автомобил ишлаб чиқарилишига эришилди. Ушбу эришилган марра билан барча ишчи-ходимларни муборакбод қиламиз.

27-12-2019, 12:08
Вернуться назад