DataLife Engine / Фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилмоқда

Фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилмоқда

Ҳазорасп туман ҳокими Равшан Жаббаровнинг туман ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. 
Қабул давомида жами 63 нафар фуқаролар  мурожаат қилишди. Мурожатларнинг кўпчилиги қиш мавсумига доир бўлиб, газ, кўмир ва электр энергияси бўйича бўлса, қолгани жой ўрни, моддий ёрдам, фермер хўжалиги ташкил қилиш, қарздорлик, намунали уй-жой масалалари бўйича бўлди.
Мурожаатларнинг 43 таси ижобий ҳал қилинди. 5 та мурожаат рад этилди ва ечими вақт талаб қиладиган мурожаатларнинг15 таси тегишли ташкилотлар зиммасига юклатилди, ижроси назоратга олинди.  Шунингдек, мурожаат қилган фуқароларга   ҳуқуқий тушунчалар ҳам берилди.
 -Менинг оилам кам таъминланган. Кеча уйимизга мажбурий ижродан ходимлар келиб, 450 000 сўм электр энергиядан қарзингиз бор. Шу қарзни тўламасангиз уйингизни электр энергиясидан узиб қўйямиз дейишди. Ҳоким бува менга ёрдам беринг дейди, “Наврўз” маҳалласида яшовчи Малоҳат Ботирова.
Фуқаронинг мурожаати шу ерда ҳал этилди. Яъни қарздорлиги туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи З.Матчанов ҳомийлигида бартараф этилди.
- Менинг турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламайди. Унинг иш билан таъминланишига амалий ёрдам сўраб келдим,- дейди Гулнора Бобожонова. Мурожаатим ижобий ҳал қилинди.  Мен туман ҳокими ва тегишли мутасаддиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Дарҳақиқат фуқаролар мурожаатининг ижобий ҳал этилиши уларнинг эртангги кунга бўлган ишончини янада оширади. Демакки, фуқаролар мурожаатини ижобий ҳал этиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.


26-12-2019, 01:59
Вернуться назад