DataLife Engine / “ХОРАЗМ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ ТОМОНИДАН ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ УСТАЛАРИНИ ТЕХНИК ЭКСПЛУАТАЦИЯ ВА МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

“ХОРАЗМ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ ТОМОНИДАН ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ УСТАЛАРИНИ ТЕХНИК ЭКСПЛУАТАЦИЯ ВА МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Ҳар бир касб эгалари иш фаолияти билан шуғулланар экан, ўша соҳага оид кўникмаларга эга бўлиши, касбга доир қоидаларни тўлиқ ўзлаштириши, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиши зарур. Айниқса, электр энергияси соҳасидаги мутахассислардан бундай кўникмалар қаттиқ талаб қилинади. Зеро, ҳар дақиқада бахтсиз ходисалар рўй бериши мумкин. 
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан барча шахар ва туман электр таъминоти корхоналаридан келган  30 та усталаридан  иборат     гуруҳларга электр қурилмаларининг ишончли ишлаши, ишчиларга беҳатар, хавфсиз иш услубларини ўргатиш, электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш меъёрлари бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Семинар давомида усталарга соҳага оид кўникмалар, иш жараёнида бажарилиши шарт бўлган хафсизлик қоидаларига алоҳида таъкидланди.
Хавфсиз бехатар иш жойини ташкил этиш, юқори савияда электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш жараёни мукаммал тарзда қайта ўргатилди. 
 Яна бир долзарб масала  айниқса, қишнинг совуқ, ёғингарчиликли кунларида истеъмолчиларга узлуксиз электр энергиясини етказиб беришда асосий муаммоларлардан бири трансформаторларнинг яхши ҳолатда ишлашидир. Бунинг учун жамият ходимлари йил давомида ҳудудлардаги трансформаторларнинг таъмирлаш ишларини олиб бордилар. Шунга қарамай ўқув-семинарда усталарга трансформаторлар чўлғамини унга қўйилган талаблар, уларнинг ҳолатини даврий синаш, корхона марказий таъмирлаш устахонасида изоляция синови хизмати бўлимининг малакали ходимлари иштирокида амалий жиҳатдан қайта ўргандилар.
 Ўрганиш жараёнида ҳар бир усталар томонидан кўрсатилган техника хизматларини мустақил қайта такрорлаб берилиши, уларни олган кўникмаларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшганлиги аниқ. 
Ўз касбини мукаммал эгаллаган инсонгина керакли мутахассис бўлиши, соҳа ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Буни яхши билан жамиятнинг ходимлари ўз билим кўникмаларини янада ошириш йўлида изланмоқдалар. Бундай ташаббусларни корхона раҳбарияти ҳам қўллаб-қувватлаган ҳолда шароит яратиб бермоқдалар. 
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.                                                                       

24-12-2019, 01:45
Вернуться назад