DataLife Engine / РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимой тармоқларда Kun.uz таҳририятига келган мурожаатлардан бирида Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, Питнак шаҳарчасидаги «Саяпр», «Шехлар», «Саидлар» маҳаллаларида йўлларнинг абгор аҳволга келиб қолганидан аҳоли шикоят қилганлиги ва «Ёзда чанг-тўзон, ёмғирда ботқоқ» - Питнак аҳолиси абгор йўллардан азият чекмоқда” номли мақола тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ва  Ҳазорасп туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мутахассислари томонидан жойида ўрганиш олиб борилди.
 
Ўрганиш жараёнида, ушбу йўллар жорий йил 2019 йил учун Хоразм вилояти ҳокими қарорига асосан маҳаллий ҳокимлик маблағлари ҳисобидан ички ҳўжалик йўлларини чақилган тош билан жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича Хоразм Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК билан манзилли рўйхат асосида (Питнак шаҳарчаси эмас) Питнак қишлоғи "Саяпир" маҳалласи, "Серқуёш" кўчаси 1,520 км қисмидан, "Шехлар" маҳалласи, "Шехлар" ва "Ҳожи бобо" кўчалари 1,150 км қисмидан ҳамда "Саяпир" маҳалласи, "Буюк ипак йўли" кўчаси 0,410 км қисмларини таъмирлаш бўйича   шартнома тузилган. Шартномага асосан Ҳазорасп туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан "Саяпир" маҳалласи, "Серқуёш" кўчаси 1,520 км қисми, "Саяпир" маҳалласи, "Буюк ипак йўли"  кўчаси 0,410 км  қисмлари чақилган тош билан жорий таъмирланган.
Ҳозирги кунда "Шехлар" маҳалласи,  "Шехлар" ва Ҳожи бобо кўчаларида чақилган тош билан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва   якунлаш ишлари олиб борилмоқда.
 Шунингдек,  "Саяпир" маҳалласида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳозирда  "Саяпир" кўчаси 1,02 км қисмида ҳам таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди ва тез кунларда ижобий якунланиши маълум қилинди.

13-12-2019, 17:06
Вернуться назад