Хоразм вилояти, Хонқа тумани, Қирқёп қишлоғининг «Хонқаобод» маҳалласида яшовчи фуқаролар туман маркази билан боғлаб турувчи кўприк эскириб, авария ҳолатига келиб қолганидан KUN.UZ таҳририятига шикоят қилишgan eди. Жорий йил 6 декабрь куни KUN.UZ сайтида Хонқа туманидаги кўприк авария ҳолатига келди – у қачон таъмирланади? Сарлавҳаси остида танқидий мақола чиққан эди.
Бу юзадан Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси раҳбари бошчилигида мутасаддилар «Хонқаобод» маҳалласида бўлишди. Муаммони ижобий хал қилиш мақсадида мазкур кўприкни қуриш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Қурилиш ишлари 2020 йилнинг биринчи чорагида якунланиб апрель ойигача кўприк фойдаланишга топширилади – дейди, Хоразм вилояти АЙҲББ бошлиғи в.б М.Қаландаров.