Бугун ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти, Шовот тумани, Чиғатой қишлоғининг бир гуруҳ аёллари туман ҳокимлиги биноси олдидаги йўлни бир неча соатга тўсиб қўйгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Шовот тумани Наврўз МФЙ (Чиғатой қишлоғи) ҳудуди Вазирлар Маҳкамасинингнинг 2015 йилдаги 193-сонли қарорига асосан табиий газдан узилган ҳудуд бўлиб, маҳаллий аҳоли куз-қиш мавсумида кўмир ва ўтин маҳсулотларидан фойдаланишади.
Табиий газ йўқлигидан норози шу ҳудудда истиқомат қилувчи 7 нафар аёллар бугун соат 10:00да туман ҳокимлиги биносига келиб ўз норозиликларини намоён қилиш мақсадида “Туркистон” кўчасини 5 дақиқага тўсиб қўйишган.
Туман ҳокими Х.Отахонов ва ички ишлар бўлими ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб келди. Шундан сўнг, Х.Отахонов мурожаатчи аёллар билан Наврўз маҳалласига бориб, маҳалла аҳолисининг 105та газ балонларини 10 декабрь куни суюлтирилган газ билан тўлдириб етказиб беришини ваъда қилди.