DataLife Engine / Хоразм вилоятидаги инвестиция лойиҳалари

Хоразм вилоятидаги инвестиция лойиҳалари

Давлатимиз томонидан махаллий хом-ашёдан импорт ўрни босувчи, сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, соҳага инвесторларни кенг жалб қилиш, уларга бир қатор қулайлик ва шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, вилоят ҳокимликлари ва тижорат банклари хамкорликда ҳудудларда кўплаб инвестицион лойиҳаларни амалга оширилмоқда. 

Вилоятда бугунги кунда қурилиш саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи (вилоятда жами саноат корхонаси 3107 та) жами 420 та фаолият юритмоқда.

Хоразм вилоятидаги қурилиш саноат корхоналари томонидан
  жорий йилнинг январ-сентябр ойларида 488,1 млрд. сўмни ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 120,9 фоизни ташкил қилди, корхоналар томонидан йил якуни билан 650,8 млрд. сўмлик (116,0 фоиз) маҳсулот ишлаб чиқариш қутилмоқда. (Жами саноатдаги улуши 7,9 фоиз.)

Биргина Хоразм вилоятида 2019 йил якуни билан жами 300,7 млрд. сўмлик 74 та лойиҳа ишга туширилди, Лойиҳалар Урганч шаҳри, Шовот, Ҳазорасп, Хонқа, Боғот, Қўшкўпир, Гурлан, Урганч, Хива, Янгиариқ ва Янгибозор туманиларида амалга оширилади.

Бугунги кунда ғишт ишлаб чиқариш бўйича 6 та, ойна ва эшик ишлаб чиқариш 6 та, темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2 та, газобетон блоклари ишлаб чиқариш 4 та, гипсакортон профиллари ишлаб чиқариш 1 та, сендвич панел ишлаб чиқариш 1 та, шпатлефка ишлаб чиқариш 2 та, қуруқ қоришмалар ишлаб чиқариш бўйича 3 та ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 10 та лойиҳалар амалга оширилган.

Йирик қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари Урганч ва Хива шаҳарлари, Ҳазорасп туманида ташкил этилади. Хусусан, Урганч шаҳрида қиймати 74 млрд. 968 млн. сўмлик лойиҳалар амалга оширилиб, гипсакортон, темир-бетон маҳсулотлари, пластик ойна ва эшик ромлари, пластик қувурлар, газобетон блоклари, МДФ эшиклари ва мебель, полимер қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. 

Лойиҳаларга эътибор қаратадиган бўлсак, Ҳазорасп туманида бугунги кунда асбоб-ускуналарни созлаш ишлари олиб борилаётган “NEW BEST STYLE”  жамиятида  йилига  1 млн. 800 минг рулон деворбоп гулқоғоз(ОБОЙ) ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 100 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилади. Эътиборлиси, вилоятда “Урганч қурилиш материаллари” МЧЖ, “Бек Юксак Қурилиш” МЧЖ ва “Иқбол Хива” фермер хўжалиги томонидан газобетон блокларини ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади. Шунингдек, воҳада санитар буюмлар, шпаклёвка ва бўёқлар, сендвич панеллар тайёрлаш ўзлаштирилади. 

2020 йилда Хоразм вилоятида амалга ошириладиган энг йирик инвестиция лойиҳаларидан бири бу металларни пайвандлаш учун электродлар ишлаб чиқариш ҳисобланади. Лойиҳа қиймати 33 млрд. 950 млн. сўмни ташкил этади. Корхонанинг йиллик қуввати 5 минг тонна бўлиб, бу ерда 100 га яқин ёшлар иш билан таъминланади. Шунингдек, "Eko Obi Hayot" МЧЖ томонидан йилига 2 млн. кв.метр гипсакартон ишлаб чиқарилади, “Урганч Дарвоза” МЧЖда эса умумий қиймати 3 млрд. 895 млн. сўм лойиҳа амалга оширилиб, йилига 10 минг кв.метр суюқ гулқоғоз тайёрланади.  

Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 2019 йилда 98,0 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ҳамда
 4,9 млн.доллар миқдорда валюта иқтисод қилиниши мақсад қилинган.

Шунингдек, Хоразм вилояти бўйича 2019-2020 йилларда қишлоқ жойларида якка тартибдаги намунавий уй-жой қурилишини таъминлаш мақсадида қурилиш-пардозлаш материаллари, буюмлар ва ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш бўйича доимий равишда қўшимча 20 тадан ортиқ инвестиция лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович томонидан
 2017 йилнинг 17 март куни “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини юритишда қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2843 сонли қарори имзоланди.

Таъкидлаш жоизки ушбу қарор Хоразм вилояти қурилиш саноати корхоналари учун жуда кенг ва рақобатбардош иш мухитини яратади.

Тақдим этилган имтиёз ва преференциялар қуйидагилардан иборат:

биринчидан - вилоятида рўхатдан ўтган ва ушбу худудларда фаолият юритаётган юридик шахсларнинг ўзлари ишлаб чиқарган саноат маҳсулотлари экспортидан келиб тушадиган валюта тушумини мажбурий сотишдан озод этилди.

Бунда агарда олдин йирик корхоналар экспортдан оладиган валюта тушумларининг тенг ярми, яъни 50,0 фоизи Марказий банк курси бўйича давлатга сотилган бўлса, эндиликда ушбу валюта тушумининг тўлиқ суммаси корхона ихтиёрига қолдирилади.

Бу эса ўз навбатида корхонада қўшимча валюта маблағларининг шаклланишига олиб келиб, уларнинг ўз вақтида корхонани техник ва технологик қайта жихозлаш, корхона фаолиятини кенгайтириш, керакли импорт хом-ашёсини сотиб олиш ҳамда банклар олдидаги валюта қарздорликларини қайтаришга йўналтирилиши корхона фаолияти барқарорлигини таъминловчи асосий омиллардан бўлиб хизмат қилади.

иккинчидан - ушбу қарор билан вилоятида рўйхатдан ўтган пардозлаш-қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни мол-мулк солиғи, ер солиғи, ижтимойи инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи ҳамда Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилиши белгиланган.

Бунда юқорида кўрсатилган саноат соҳаларига ихтисослашган корхоналар сифатида ҳисобот йили якуни бўйича жами сотилган маҳсулотлар таркибида пардозлаш-қурилиш материалларининг улуши камида 60,0 фоизни ташкил этиши шартлиги белгиланган. 

- учинчидан - корхоналарнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик вилоятида рўйхатдан ўтган экспортёр корхоналар маҳсулотларини давлат чегарасигача амалдаги ички тарифлар миқдоридаги хақ эвазига етказиб берилиши кўрсатиб ўтилган. 

Ушбу преференция ҳам экспортёр корхоналарнинг логистика ҳаражатларининг кескин қисқаришига ва натижада маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорларда таннархининг камайиши ҳамда рақобатбардошлигининг ошишига туртки бўлади.


“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси

Матбуот хизмати

3-12-2019, 20:53
Вернуться назад