24 ноябрь куни Kun.uz ахборот сайти орқали эълон қилинган, «Маҳалламиз ўгайми?» - ҳазораспликлар маиший шароитлар оғирлигидан шикоят қилишди» сарлавҳали мақола «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ раҳбарияти томонидан назоратга олиниб Ҳазорасп тумани «Ойбек» маҳалласининг Феруз кўчасидаги муаммолар ўрганилди.
Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, «Ойбек» маҳалласининг ўзида «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ қарашли 5 та трансформаторлар ўрнатилиб, улар ҳозирда мукаммал ҳолатда ишламоқда. Бу трансформаторларнинг барчаси жамият томонидан текширилиб, жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Мутасаддилар билан биргаликда айни шу маҳалладаги трансформоторларнинг истеъмолчиларга етказиб бераётган электр энергияси сифати ўлчаб кўрилганда, етказилаётган электр энергияси 221 КВ эканлиги аниқланди. Бундай кучланишдаги электр энергияси эса нормал ҳолат ҳисобланади.
Жамият ходимларининг маҳалла аҳолиси билансуҳбати давомида ҳудуддаги муаммолар ўрганилиб, жойида янги режалаб ишлаб чиқилди. Маҳалладаги электр энергиясини яхшилаш мақсадидаяна бир янгитрансформатор ўрнатиш учун амалий ишлар бошлаб юборилди.
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.