DataLife Engine / 4-СЕКТОР РАҲБАРИ ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ ОБЪЕКТЛАР ҲАМ ЎРГАНИЛДИ

4-СЕКТОР РАҲБАРИ ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ ОБЪЕКТЛАР ҲАМ ЎРГАНИЛДИ

Аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, муаммоларини бартараф этиш бўйича Хоразм вилояти тўртинчи сектори, вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбари томонидан Шовот тумани  Катқалъа ва Тупроққалъа маҳаллаларида сайёр учрашув ташкил этилди.  
Бу галги учрашув одатдагилардан фарқли равишда олиб борилди. Учрашувда иштирок қилган фуқаролар билан бирма-бир суҳбатлашилди. Сектор бошлиғи фуқароларнинг муаммолари билан қизиқиб уларни ўзига  яқин қилди. Асосий учрашувимиз  куз-қиш мавсумига қаратилган бўлиб, аҳолига кўмир, газ, ичимлик сувининг аҳволи бўйича мурожаатлар тингланди. Аслида ҳам сайёр қабулни ўтказишдан кўзда тутилган мақсад ҳам куз-қиш мавсуми билан боғлиқ муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этишга асосий эътибор қаратиш эди.
 Шунингдек, сайёр учрашувда куз-қиш мавсумига тайёрганлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш бўйича ижтимоий объектларга ҳам чиқиб ўрганишлар олиб борилди. Тумандаги 5-сонли мактабнинг мавсумга тайёргарлиги қай аҳволда эканлиги кўрилди. Иситиш қозонлари кўмир билан қиздирилаётгани, қишга тайёргарлик ўз вақтида қилингани боис, болалар мактаб биносида совқотмасдан таълим олишмоқда. 
Йўл бўйидаги 17-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳам сектор раҳбарининг назаридан четда қолмади. 4-сектор раҳбари болалар боғчасига ҳам ташриф буюриб, болаларнинг олаётган тарбияси билан қизиқди. Боғча мудирасининг мурожаатлари тингланди. 
Тегишли ташкилотларга ўрнатилган печларга ўз вақтида кўмир билан таъминлаб туришларини назорат остига олишини таъкидлади. Шунингдек, боғча ҳудудининг таъмирталаблиги алоҳида эътиборга олинди.  
Вилоят ДСБ Матбуот хизмати
22-11-2019, 16:54
Вернуться назад